Монийлик (форсча: آیین مانی‎‎ Ãйīнⁱ Мāнī)[1] — ИИИ асрда Эронда[2] вужудга келган дин. Асосчиси Моний.[3][4] Монийлик коинотда нур билан зулмат, руҳий асос билан моддий асос, яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги ўзаро курашни эътироф этишга асосланади. Нур, руҳий асос, яхшилик оламида худо, иккинчисида — шайтон (иблис) ҳукм суради. Монийликка кўра, икки олам кураши фалокат билан тугайди, натижада моддий асос олами ҳалокатга учраб, руҳ озодликка чиқади. Монийлик таълимотига кўра, бу дунё ёвузлик дунёсидир. Инсон икки унсур (руҳ — нур фарзанди, жисм — зулмат фарзанди)дан иборат мавжудот бўлгани учун зулмат кучларига қарши курашда нур кучларига ёрдам бера олади. Моний само нури элчиси ҳисобланган.Монийнинг фалсафий ахлоқий қарашлари унинг тавбаномаси "Хуастуанифт" асарида янада яққолроқ намоён бо'лади. Монийликда зардуштийлик ва христианлик ғоялари мавжуд. Монийлик дунёнинг кўп мамлакатларига, жумладан, Италиядан то Хитойга қадар тарқалган. ВИИИ асрда Уйғур хонлигида ҳукмрон динга айланган. Монийлик ВИИИ—ИХ асрларда ислом тарафдорларининг таъқибига учради. Кейинчалик Европа ва Осиёда барҳам топди. Хитойда у ХИВ асрга келиб тақиқланди.[5]

Манбалар

  1. ↑ Р. ван ден Броэк, Wоутер Ж. Ҳанеграафф Гносис анд Ҳерметиcисм фром Антиқуитй то Модерн ТимесСУНЙ Пресс, 1998 ИСБН 9780791436110 п. 37
  2. ↑ "Мани (Ираниан пропҳет)". Энcйcлопæдиа Британниcа. ҳттп://www.британниcа.cом/ЭБчеcкед/топиc/362129/Мани. Қаралди: 4-октабр 2013-йил. 
  3. ↑ "Маничаэисм". Энcйcлопæдиа Британниcа. Арчивед фром тҳе оригинал он 3-июн 2013-йил. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20130603132721/ҳттп://www-бcф.усc.эду/~сбриггс/Британниcа/маничаэисм.ҳтм. Қаралди: 4-сентабр 2013-йил. 
  4. ↑ „Маничаэисм“. Неw Адвент Энcйcлопедиа. Қаралди: 4-октабр 2013-йил.
  5. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил