Montana
Монтана — АҚШнинг шим.ғарбий қисмидаги штат. Тоғли штатлар гуруҳида. Канада билан чегарадош. Майдони 380,8 минг км². Аҳолиси 909,4 минг киши (2002), шундан шаҳар аҳолиси 52%. Маъмурий маркази — Хелина шаҳри. Йирик шаҳарлари: Биллингс ва Греат Фаллс. Штатнинг ғарбий қисмини Қояли тоғлар эгаллаган, шарқий қисми Прерий платосидан иборат. Иқлими мўтадил, континентал иқлим. Январнинг ўртача ҳаво ҳарорати —8°, июлники 20°. Йиллик ёғин 350–400 мм. Йирик дарёлари: Миссури ва унинг ирмоғи Еллоустон. М. ҳудудида Глейшер ва Еллоустон миллий паркларининг бир қисми жойлашган.
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Ҳелена | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Биллингс Миссоула Греат Фаллс | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 4-ўринда 380,838 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 44-ўринда 935,670 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 47-ўринда $27,482 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
41-бўлиб 8-ноябр 1889 | ||||
| Вақт | УТC-7 (МСТ) | ||||
| Қисқартма | МТ [30] | ||||
| Штат гули | Биттерроот | ||||
| Штат дарахти | Пондероса Пине | ||||
М. иқтисодиётининг етакчи тармоғи — кон саноати ва экстенсив қишлоқ хўжалиги. Мис, қўрғошин ва рух эритиш, ёғочсозлик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари: буғдой ва қанд лавлаги. Миллий паркларга кўплаб туристлар келади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |