Moturidiy yodgorlik majmui
Мотуридий ёдгорлик мажмуи — Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд вилояти марказидаги меъморлик ёдгорлик. Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130-йиллиги (2000) муносабати, Ўзбекистон Республикаси президенти И. А. Каримов ташаббуси билан Самарқанд шаҳри марказида бунёд этилиб, рамзий мақбараси ўрнатилган (ҳудуди 4 гектарга яқин). Ёдгорлик Регистон ансамбли яқинида, Вобкент, Ғиждувон ва Бухоро кўчалари оралиғида жойлашган. Бош кириш қисми Вобкент кўчасидаги хиёбон орқали. Лойиҳага кўра, 3 қисмга (марказий, боғ ва хўжалик иншоотларига) бўлинган, улар ўзаро бир-бири билан хиёбонли йўлка орқали боғланган. Лойиҳа ўқи манзарали мужассамотда яратилиб, рамзий мақбара биносига туташган. Шаршарали фавворалар хиёбонли йўлка марказида қурилиб, атрофи ободонлаштирилган. Ёдгорлик меъморий лойиҳаси ва бадиий ечимида ўзбек миллий маҳобатли санъатининг энг яхши анъаналари қўлланган. Мақбара пишиқ ғиштдан, мурабба тархли (12х12 метр), шифти гумбазли (баландлиги 15 метр), пойгумбази 24 кичик равоқчаларга бўлиниб, ганчкори панжаралар билан безатилган. Панжаралар юқориси мураккаб тузилишдаги муқарнаслар билан тўлдирилган. Хона марказига қўйилган сағанада араб ёзувида буюк олимнинг ҳадис сўзлари битилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |