Муборак — Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилоятида жойлашган шаҳар. Муборак муҳим газ ва нефт шаҳридир. Шаҳар Муборак туманининг маркази ҳисобланади. Муборак шаҳри Қашқадарё вилоятининг маркази Қарши шаҳридан 78 км масофада жойлашган.

Муборак
шаҳар
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Муборак тумани
Аҳолиси
23 800
Вақт минтақаси УТC+5

Тарихи

Муборак 1974-йилдан бери шаҳар ҳисобланиб келади. Баъзи маҳаллий ривоятларга кўра, „Муборак“ номи Имом Бухорийнинг устозларидан бири деб саналган Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазийга атаб барпо қилинган „Хўжамуборак“ қишлоғи номидан олинган.

Демографияси

Муборак аҳолиси 31 455 кишидан иборат.[1] 2002-йил аҳоли сони 28 300 киши бўлган.[2] Муборакда асосан ўзбеклар яшайди. Шунингдек, тожик, рус, туркман, украин, озарбайжон ва бошқа миллат вакиллари ҳам бор.

Иқтисоди

Муборак муҳим газ ва нефт шаҳридир.[3] Муборак яқинида Муборак газконденсат кони жойлашган.

Маданияти

Муборакда туман ҳокимияти биноси, газни қайта ишлаш заводи, „Муборакнефтгаз“ корхонаси, босмахона, тўрт автокорхона, ўн қурилиш таъмирлаш корхонаси, деҳқон бозори, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Умумий таълим мактаблари, мактабгача тарбия муассасалари, саноат касб-ҳунар, тиббиёт, педагогика-иқтисодиёт коллежлари, касб-ҳунар мактаби, телемарказ, кутубхона, клуб, стадион, ёшлар спорт мажмуаси, теннис корти, маданият ва истироҳат боғи, марказий касалхона ва бошқа тиббий муассасалар мавжуд. Шаҳарда сув билан даволаш физиотерапия шифохоналари фаолият кўрсатади.

Транспорти

Муборак Қарши—Бухоро темир йўлидаги стансиядир. У ерга Китоб—Қарши—Бухоро поезди қатнайди. Шунингдек Муборакдан Косон, Қарши, Бухоро йўналишлари бўйича автобуслар қатнайди.

Манбалар

  1. ↑ „Ўзбекистон: Энг катта шаҳарлар ва уларнинг аҳолиси (исп.)“. Wорлд Газеттеэр. 2012-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-май. (WебCите сайтида 2012-07-14 санасида архивланган)
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг „Узбекнефтгаз“ бўйича қарори“. Лех.уз. Қаралди: 2012-йил 30-май.

Ҳаволалар