Mugʻom
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муғом — 1) Озарбайжон халқ мусиқасида лад. Жами 70 дан ортиқ М.лар маълум бўлиб, асосийлари — раст, шур, сегоҳ, шуштер, чаргяҳ, баяти шираз, ҳумаюн. Қолганлари шулар заминида ташкил топган. М. товушқаторларида орттирилган секунда интервали учрайди; кўпларининг диапазони октавадан кенг бўлиб, айрим товушлар турлича вариантларда келиши мумкин. М.ларда тоника уларнинг паст қисмидагина эмас, балки ўрта қисмларида ҳам учрайди; 2) Озарбайжон ва Тоғли Қорабоғда тарқалган туркумли вокал-чолғу асар. М.лар муайян ладга асосланиб, одатда, шу лад (мас, раст, шур ва ҳоказо) номи билан аталади. Улар бадиҳа услубига асосланган ашула, рақс ва чолғу куйларидан иборат. ХИХ асрдан бошлаб М.лардан А. Магомаев, У. Ҳожибеков, Н. Тигранов, Р. Глиэр ва бошқа композиторлар турли жанрлардаги асарларида фойдаланишган. А. Тер-Гевондян ("Раст"), Ф. Амиров ("Шур", "Кюрди Овшар", "Баяти Гулистан"), Ниёзий ("Раст"), С. Алескеров ("Баяти Шираз") ва бошқа М.ларни оркестр учун, Ж. Жангиров ("Чаргяҳ"), А. Аливердибеков ("Баяти Шираз") а капелла хори учун қайта ишлаганлар.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |