Муҳаддис (араб. - ҳадис ривоят қилувчи) - ҳадисларни тўплаш, саралаш ва шарҳлаш билан шуғулланган илохиётчи. Муҳаммад (С.А.В) вафотидан кейин ҳадисларни тўплаш кенг ан'анага айлана бошланиши натижасида илохиятчиларнинг бир қисми бу соҳада ихтисослашган ва улар муҳаддислар деб ном олган. Ҳадис тўпламлари ислом анъанасида эътибор қозониб, муҳаддислар (мас., Имом ал-Бухорий, Муслим ибн алҳажжож, Ибн Можа ва бошқ.) ислом тарихида машҳур бўлиб кетган.

Манбалар




эн:Ҳадитҳ студиэс#Муҳаддитҳ