„Муҳаммад замонамиз пайғамбари“ (Муҳаммад: А Пропҳет Фор Оур Тиме) - британиялик ёзувчи Карен Армстронгнинг 2006-йилда чоп этилган китоби. Бу асар таниқли ёзувчилар машҳур кишиларнинг қисқача таржимаи ҳоли ҳақида ёзган “Эминент Ливес” (Машурлар ҳаёти) туркумига киради. Бу Армстронг тарафидан Муҳаммад алайҳиссаломнинг таржимаи ҳолига бағишлаб ёзилган иккинчи китоб саналади. Армстронгнинг биринчи китоби “Муҳаммад: Пайғамбарнинг таржимаи ҳоли” (Муҳаммад: а Биограпҳй оф тҳе Пропҳет) деб номланиб, у мазкур асари туфайли Мусулмон Жамоатчилик билан алоқалар кенгашининг Медиа мукофотига сазовор бўлган. “Муҳаммад (алайҳиссалом) замонамиз пайғамбари” эса, қисқача таржимаи ҳол бўлиб, кўпчилик мусулмонлар Муҳаммад алайҳиссаломни ва ўз э’тиқодларини қандай тушунишларини кўрсатади. Армстронг китобда Муҳаммад алайҳиссаломни ҳам тасаввуфчи, ҳам доно сиёсий ва ижтимоий ислоҳотчи сифатида тасвирлайди[1][2].

Манбалар

  1. ↑ . Гоодстеин, Лауриэ, 2006-12-21, Интернатионал Ҳералд Трибуне (репринтед ин тҳе Неw Ёрк Тимес)
  2. ↑ .Муҳаммад: А Пропҳет фор Оур Тиме СОУРCЕ: ИСЛАМИCИТЙ аccессед 8 Април 2023