Muhammad Ali Sharar
Муҳаммад Али Шарар- Аҳмадшоҳ ва Темуршоҳ дурроний-лар подшоҳлиги даврида яшаб ижод қилган дарийзабон шоир-лардан эди. Билвосита маълумотларга кўра у 1740-йиллар атрофида таваллуд топган.
Ҳаёти
Шарарнинг отаси Муҳаммад Насир ҳозирги вақтда Ҳилманд вилояти ҳудудига киритилган Заминдовар ноҳиясида яшаган зиёлилардан бўлган. У Аҳмадшоҳ Дурроний подшоҳлигининг илк йилларидаёқ Қандаҳор га кўчиб келади ва унинг фарзандлари шу шаҳарда ўсиб вояга этадилар, ўқиб, ўша даврнинг фазилатли кишиларидан бўлиб этишдилар. Муҳаммад Насир оиласидан чиққан машҳур кишилардан бири Муҳаммад Али Шарар бўлса, иккинчиси унинг жияни Мулла Тоҳир эди. Мулла Тоҳир Шарарнинг биродарзодаси бўлиб, аввалига Қандаҳорда ўқиди, кейинчалик, Машҳадда машҳур олим Адиб Нишопурийдан таълим олди. Машҳадда ўқиган вақтларида у Эроннинг таниқли олими Бадиуззамон Фурунзонфар билан синфдош бўлган, ўзи ҳам Афғонистон да кенг танилган олим бўлиб этишди. Унинг мамлакатдаги шуҳрати шу даражада эдики, вафотидан сўнг олим яшаган кўчага унинг номи берилди, ҳозиргача бу кўча „Мулло Тоҳирвот“ Мулла Тоҳир шоҳ кўчаси деб аталади.
Илмий мероси
Шарар ўзидан шеърлар девонини мерос қилиб қолдирган. Девоннинг ноёб нусхаларидан бири Қандаҳорда яшайдиган оилалардан бирининг шахсий кутубхонасида сақланади. Бундан маълум бўладики, Шарар ҳаётлиги даврида адабиёт мухлислари орасида шоир сифатида танилган эди. Шунингдек, унинг шеърларидан маълум бўлишича, Шарар умрининг бир қисмини Заминдоварда ўтказган. У бир қасидасида ўзининг иши юришмагани, Заминдоварда яшаш унга қийин бўлгани ҳақида Қандаҳор ҳокими лавозимида хизмат қилган Темуршоҳнинг тўнғич ўғли Ҳумоюнга бундай шикоят қилган эди: Ному нишон топай десам, толеим мадад қилмади, Йўл топай, ёрдам олай десам, бахтим менга ёр бўлмади. Булбул каби нола чекаман, жаҳон кенг бўлса ҳам, Заминдовар менга қафасдек тор бўлди. Шарарнинг баъзибир ғазалларида, шоирнинг замонадан норозилик кайфияти байтлар аро яширингандек туюлади. Бундай шеърлар зоҳиран кенг маънодаги муҳаббат мавзусига бағишлангандек кўринса ҳам, унинг замирида шоирнинг ҳасрати, ички кечинмалари ётганини тасаввур қилиш мумкин. در این حدیقه که آن سرو گلعذارم نیست چو عندلیب بجز ناله های زارم نیست کل و مل و چمن و باغ و نغمه بلبل چه سود از اینکه همه هست و لیک یارم نیست بیاد عارضش از سبزه یی نمی گذرم که ز اشک، لاله ستان دامن و کنارم نیست رقیب گفت: مکن اختیار عشق ورا دریغ و درد که عشقش به اختیارم نیست جهان ز ناله من پر است لیک چه سود که گوش یار سوی ناله های زارم نیست چنان ز تربتم آتش براید از عشق .که احتیاج به شمع سر مزارم نیست У гул юзли сарвим бўлмаган бу боғда , Менинг булбул каби зор нолаларимдан ўзга нарса йўқ. Гул, нарса, чаман, боғ ва булбул нағамаси, Булар ҳаммаси бўлсаю, менинг ёрим бўлмаса, нима фойда. Унинг юзини ёдингда тутиб сабзани босиб ўтмайман, Кўз ёшимдан лолазор каби на чек, на чегарам йўқ. Рақиб деди: унинг ишқини ихтиёр этма, Афсус надоматким, унинг ишқи менинг ихтиёримда эмас. Жаҳон менинг ноламдан тўла, лекин не фойда, Ёримнинг қулоқлари менинг нолайи зоримни эшитмаса? Менинг хокимдан шунчалик ишқ олови чиқадики, Мозорим устига шамъ ёқишга эҳтиёж қолмайди.