Муҳаммад Алихон мадрасаси (Мадалихон мадрасаси; Мадрасаи хон) — Қўқонда сақланиб қолмаган 2 қаватли мадраса. 1827-йилда ўзбек ҳукмдори Муҳаммад Алихон донаторлигида Қўқон хонлиги пойтахтининг Бойбўта маҳалласида бунёд этилган.

Мадраса
Муҳаммад Алихон мадрасаси
(Мадалихон мадрасаси)

Муҳаммад Алихон мадрасаси
Муҳаммад Алихон мадрасасининг жануби-шарқий қисми. 1840—1888-йиллар.
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Фарғона вилояти
Шаҳар Қўқон
Мактаб йўналиши сунний
Мадраса тури Катта
Меъморий услуб Марказий Осиё меъморчилиги
Бинокорлик ташаббусчиси Муҳаммад Алихон
Ҳомийлар Муҳаммад Алихон
Асосий сана:
Мақоми сақланиб қолмаган
Ҳужралар сони 97

Тарихи

1827-йилда[1] Муҳаммад Алихон Қўқон шаҳридаги Ҳаққули мингбоши мадрасаси қаршисида[2] 97 (ёки 99[3]) катта-кичик ҳужрали мадраса бунёд эттирган[4]. У Қўқон хонлигида ўз замонасидаги энг катта дабдабали мадраса бўлган[5][6]. Туркистон генерал-губернаторлиги даврида мадрасада 7 нафар мударрис талабаларга таълим берган[7].

Мадрасанинг вақф ҳужжатига кўра, у Мадалихон томонидан 1829-йилда таъсис этилган ва вақфномада Мадалихоннинг ва ўша давр қозиларининг муҳрлари бор. Вақфномада кўрсатилишича, жами вақф ерларидан 9100 таноби экин экиладиган ерлар, 520 таноби беда экиладиган далалар, 260 таноби боғлар бўлган. Бундан ташқари, 3000 таноб экин экилмай бўш ётган ерлар Мадалихон мадрасасига вақф қилиб берилган[8]. Мадраса мутаваллиси вақф мулкларини ижарага берган. 1877-йилда шахардаги вақф мулклари 425 тиллага, қишлоқлардаги вақф мулклари эса 235 тилла ва 80115 пуд ғаллага ижарага берилган. 1881-йилда Мадалихон мадрасасининг вақф мулкларидан тушган даромади қуйида кўрсатилган: шахардаги вақф мулкларидан 495 тилла ижара хақи, қишлоқдардаги мулкларидан 255 тилла ва 1550 чорак ғалла олган.

Манбалар

  1. ↑ Алихожиев 2012, с. 76.
  2. ↑ „История Кокандского ханства ХВИИИ — И половины ХИХ века в историографии российских исследователей“. Молуч.ру. Қаралди: 2022-йил 13-январ.
  3. ↑ Алимов 2017, с. 290.
  4. ↑ Алимов 2017, с. 60.
  5. ↑ Алихожиев 2012, с. 79.
  6. ↑ Алимов 2017, с. 61.
  7. ↑ Алихожиев 2012, с. 43.
  8. ↑ Алимов 2017, с. 62.

Адабиётлар

  • Алимов И. А.. Қўқон хонлиги мадраса ва мактаблари тарихи. Тошкент: Фан, 2017 — 302-бет. ИСБН 978-9943-19-405-2. 
  • Алихожиев М. О.. Қўқон хонлигининг маданий ҳаётида мактаб ва мадрасаларнинг тутган ўрни (1800—1876-йй.). Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Тошкент: Қўлёзма ҳуқуқида, 2012 — 182-бет.