Muhammad Aminxon Turoniy
Муҳаммад Аминхон Туроний (1721-йил 28-январда вафот этган) асли ўрта осиёлик бўлган бобурий зодагонларидан[1]. У Бобурийлар императори Аврангзеб даврида садр-ус-судр бўлиб хизмат қилган, Муҳаммадшоҳ даврида эса қисқа муддатга вазир (бош вазир) лавозимини эгаллаган. У Ҳайдарободнинг биринчи Низоми Чин Қиличхоннинг амакиси эди.
| Муҳаммад Аминхон Туроний | |
|---|---|
![]() Муҳаммад Аминхон | |
| садр-ус-судр, вазир | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | Самарқанд |
| Болалари | Қамаруддинхон |
| Отаси | Мир Баҳоуддин |
| Хизмат йиллари | 1690-1721 |
Ҳаётининг бошланғич даври
Муҳаммад Аминхон Бухоро хонлигига қарашли Самарқандда туғилган. Унинг отаси Алам Шайхнинг иккинчи ўғли Мир Баҳоуддин, олим ва машҳур авлиё Шиҳобуддин Суҳравардийнинг авлоди эди. Мир Баҳоуддин Бухоро хонига хизмат қилган ва тахминан 1686—1687-йилларда хон томонидан қатл этилган. Муҳаммад Аминхон минтақадан қочиб, 1687-йилда Ҳиндистонга келди[2][3].
Фаолияти
Ҳиндистонга келгач, Муҳаммад Аминхон Декканда Бобурий император Аврангзеб томонидан қабул қилинди[4]. У мансаб жиҳатидан зодагонга айланди ва бир қанча ҳарбий юришларда иштирок этди. Дастлаб амакиваччаси Ғозиуддинхон қўл остида хизмат қилди. Аврангзеб ҳукмронлиги даврида Муҳаммад Аминхон саройнинг икки етакчи зодагон гуруҳидан бирига мансуб эди[5]. Бу гуруҳга унинг таниқли қариндошлари, яъни амакиваччаси Ғозиуддинхон ва жияни Чин Қиличхон бошчилик қилган[6]. 1698-йилда Муҳаммад Амин Аврангзеб томонидан империянинг садр-ус-судр (диний вақфлар бошлиғи) этиб тайинланди. Аврангзеб вафотидан олдин Муҳаммад Аминга „Чин Муҳаммадхон“ унвони берилган[7].
Аврангзеб ўлимидан сўнг Муҳаммад Амин зодагонлар ўртасидаги кейинги ворислик урушида бетараф қолиш учун Чин Қиличхон билан ҳамкорлик қилди. Бироқ Чин Қиличхоннинг саройдан чекиниш сиёсатига рози бўлмаган ҳолда, у кейинги йилларда ҳам сиёсий иштирокини сақлаб қолди[8]. Император Баҳодиршоҳ И даврида у Банда Сингх Баҳодир бошчилигидаги сикхлар қўзғолонига қарши курашиш учун юборилган бир неча зодагонлардан бири эди, аммо муваффақиятга эриша олмади[9][10]. 1821-йилда чоп этилган "Саир-ул-Маназил" саёҳатномасида Муҳаммад Аминхоннинг қабри Деҳлидаги Ғозиуддинхон мадрасаси ортида жойлашгани ҳақида сўз боради[11].
Оиласи
Муғул зодагонларида Муҳаммад Аминхоннинг бир қанча қариндошлари бўлган. Муҳаммад Аминнинг амакиси бир вақтлар Аврангзеб даврида садр-ус-судр лавозимини эгаллаган.
Манбалар
- ↑ Жамес Бургесс, Тҳе Чронологй оф Модерн Индиа, п. 162, Эдинбургҳ, 1913
- ↑ Ирвине, Wиллиам. Латер Мугҳалс. Атлантиc Публишерс & Дистрибуторс, 1971 — 263-264-бет.
- ↑ Чандра, Сатиш. Партиэс анд политиcс ат тҳе Мугҳал Cоурт, 1707-1740, 4тҳ, Неw Делҳи: Охфорд Университй Пресс, 2002 — 46–49-бет. ИСБН 0-19-565444-7. ОCЛC 50004530.
- ↑ Ирвине, Wиллиам. Латер Мугҳалс. Атлантиc Публишерс & Дистрибуторс, 1971 — 263-264-бет. Ирвине, Wиллиам (1971). Латер Мугҳалс. Атлантиc Публишерс & Дистрибуторс. пп. 263–264.
- ↑ Чандра, Сатиш. Партиэс анд политиcс ат тҳе Мугҳал Cоурт, 1707-1740, 4тҳ, Неw Делҳи: Охфорд Университй Пресс, 2002 — 46–49-бет. ИСБН 0-19-565444-7. ОCЛC 50004530. Чандра, Сатиш (2002). Партиэс анд политиcс ат тҳе Мугҳал Cоурт, 1707-1740 (4тҳ эд.). Неw Делҳи: Охфорд Университй Пресс. пп. 46–49. ИСБН 0-19-565444-7. ОCЛC 50004530.
- ↑ Фаруқуи, Мунис Даниял. Принcес оф тҳе Мугҳал Эмпире, 1504-1719. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2012 — 297–299-бет. ИСБН 978-1-139-52619-7. ОCЛC 808366461.
- ↑ Фаруқуи, Мунис Д. (2009). "Ат Эмпире'с Энд: Тҳе Низам, Ҳйдерабад анд Эигҳтеэнтҳ-Cентурй Индиа" (эн). Модерн Асиан Студиэс 43 (1): 12-13 & 8. дои:10.1017/С0026749Х07003290. ИССН 1469-8099. ҳттпс://www.cамбридге.орг/cоре/жоурналс/модерн-асиан-студиэс/артиcле/абс/ат-эмпирес-энд-тҳе-низам-ҳйдерабад-анд-эигҳтеэнтҳcентурй-индиа/А19C9Д4C7ДД0313ФCДАА25Ф27Э745585.
- ↑ Фаруқуи, Мунис Д. (2009). "Ат Эмпире'с Энд: Тҳе Низам, Ҳйдерабад анд Эигҳтеэнтҳ-Cентурй Индиа" (эн). Модерн Асиан Студиэс 43 (1): 14-16. дои:10.1017/С0026749Х07003290. ИССН 1469-8099. ҳттпс://www.cамбридге.орг/cоре/жоурналс/модерн-асиан-студиэс/артиcле/абс/ат-эмпирес-энд-тҳе-низам-ҳйдерабад-анд-эигҳтеэнтҳcентурй-индиа/А19C9Д4C7ДД0313ФCДАА25Ф27Э745585.
- ↑ Чандра, Сатиш. Партиэс анд политиcс ат тҳе Мугҳал Cоурт, 1707-1740, 4тҳ, Неw Делҳи: Охфорд Университй Пресс, 2002 — 90-92-бет. ИСБН 0-19-565444-7. ОCЛC 50004530.
- ↑ Рагҳубир Синҳ. Малwа ин Транситион Ор а Cентурй оф Анарчй: Тҳе Фирст Пҳасе, 1698-1765. Асиан Эдуcатионал Сервиcес, 1993 — 142-бет.
- ↑ Бег, Мирза Сангин (2018-04-19). "А Десcриптион оф тҳе Сурроундинг Энвиронс оф Дар-ул Кҳилафа Шаҳжаҳанабад, АНД ТҲЕ ИНСCРИПТИОНС [ОН ТҲЕ БУИЛДИНГС ОФ ОЛД ДЕЛҲИ"]. Охфорд Счоларшип Онлине: 15. дои:10.1093/осо/9780199477739.003.0003. ҳттп://дх.дои.орг/10.1093/осо/9780199477739.003.0003.
