Муҳаммад Араб (15-аср) – хуросонлик шайх ва форсийгўй шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг иккинчи мажлисида ва “Насойим ул-муҳаббат”да 680-рақам остида тилга олинган.

Алишер Навоий унинг дастлаб олим ва донишманд киши бўлгани, кейинчалик руҳий аҳволида ўзгариш содир бўлиб, салтанат даъвосида уйида исён қилиш учун қурол-аслаҳа сақлаганликда айб­ланиб, подшоҳ шаҳардан сургун қилганлиги ҳақида маълумот беради. Сейис­тонга бориб, у ерда ўзи тузган подшоҳлик қоидалари асосида “Шоҳнома” асарини битади ва шу ерда вафот этади. “Мажолис ун-нафоис”да унинг “Шоҳнома”сидан қуйидаги байт келтирилган:

Касе маҳрами шаҳ ба жуз шоҳ нест,

Зи аҳволи шаҳ жуз шаҳ огоҳ нест.

(Мазмуни: Шоҳга шоҳнинг ўзидан бош­қа маҳрам йўқ, шоҳ аҳволидан шоҳдан бошқа огоҳ йўқ)[1][2][3].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат. 
  3. ↑ Мажолис ун-нафоис.