Саид Муҳаммад Бадруддин (ваф. ҳижрий 1256 /милодий 1840-йил Сурат, Ҳиндистон) Довуди Боҳранинг 46-Даъи ал-Мутлақи. У 45-даъи Саид Тоййиб Зайнуддиндан кейин будиний лавозимга тайинланган. У 1811-йилда Бҳаруч шаҳрида туғилган. Отаси Саид Абде Али Сайфуддин вафот этганида у етти ёшда эди. У Саид Муҳаммад Эззуддиннинг қарамоғида катта бўлган. Саид Муҳаммад уни тўрт йил давомида тарбиялаган ва таълим берган.

Саид

Муҳаммад Бадруддин

مُحمّد بَدرُالدّين

Мозори-Сайфий, Сурат. Саид Бадруддин қабри.
Унвони
  • Саид
  • Мавлоно
  • Даъи ал-Фотимий
  • Даъи ал-Мутлақ
Шахсий маълумотлар
Таваллуди 1811
Вафоти

29-Жумадаул-охир 1256-йил

27-август 1840-йил
Мозори Сайфи, Сурат (шаҳар)
Дини Шиалик
Турмуш ўртоқ(лар)и Аматуллаҳ АаиСоҳиба
Ота-онаси
Диний оқими Исмоилий
Довуди Боҳра
Юриспруденсия

Саид Муҳаммад Бадруддин ҳижрий 1252 /милодий 1836-йилда Даъи ал-Мутлақ бўлган[1]. Унинг даъват даври ҳижрий 1252–1256/милодий 1836–1840-йиллар оралиғига тўғри келади[2].

Саид Муҳаммад Бадруддин Саид Таййиб Зайнуддиннинг қизи Аматуллоҳ Ааисоҳибага уйланган. Унинг мазуни Саид Ҳебатуллоҳ Жамолиддин ва мукосири Абдулқодир Нажмуддин бўлган. Унинг ўлимидан сўнг, меросхўрлик масаласи Нагпурдаги Атба-э-Малак оқимининг ажралиб чиқишига сабаб бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „Арчивед cопй“. 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-март.
  2. ↑ [1]; Муллаҳс он тҳе Маинфраме: Ислам анд Модернитй Амонг тҳе Дауди Боҳрас; Бй Жонаҳ Бланк, п.50

Ҳаволалар

  • Тҳе Исмаили, тҳеир ҳисторй анд доcтрине бй Фарҳад Дафтарй (Чаптер: Мусталиан Исмаилисм, п. 300-310)
Шиалик унвонлари
Муҳаммад Бадруддин
Таваллуди: 1811 Вафоти: 27-август 1840
Ўтмишдоши:
Тоййиб Зайнуддин
46–Дāъī ал-Мутлақ
ҳижирй 1252–1256 /милодий 1836–1840
Вориси:
Абдулқодир Нажмуддин