Муҳаммад Базоум (арабча: محمد بازوم‎‎; туғ.: 1960-йил 1-январ[1]) — нигерлик сиёсатчи, 2021–2023-йиллар орасида Нигернинг 10-президенти лавозимида фаолият олиб борган. 2020–2021-йиллардаги президентлик сайловларида ғалаба қозониб, муваффақияциз давлат тўнтаришидан сўнг, 2021-йил апрел ойида бу лавозимга киришган[2]. 2023-йил июл ойида рўй берган президент гвардияси ва қуролли кучлар бошчилигидаги давлат тўнтаришидан сўнг лавозимидан четлатилган[3].

Муҳаммад Базоум
محمد بازوم

Базоум 2023-йилда
Нигернинг 10-президенти
Мансаб даври
2021-йил 2-апрел – Жулй 2023-йил 26-июл
Президент Аҳмаду Муҳаммаду
Вице-президент Муҳаммаду Иссуфу
Бош вазир Аҳмаду Муҳаммаду
Ўтмишдоши Муҳаммаду Иссуфу
Вориси Абдураҳмон Тчиани (де фаcто)
Ҳассоуми Массаоудоу (амалда)
Ички ишлар вазири
Мансаб даври
2016-йил 13-апрел – Април 2021-йил 1-апрел
Ўтмишдоши Ҳассоуми Массаоудоу
Вориси Алкаче Алҳада
Ташқи ишлар вазири
Мансаб даври
2011-йил 21-апрел – 2016-йил 26-феврал
Ўтмишдоши Аминатоу Маïга Тоурé
Вориси Аïчатоу Боулама Канé
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1960-йил 1-январ (1960-01-01) (66 ёш)
Билабрине, Н'гуигми, Cерcле, Франсия Нигери
Сиёсий партияси Нигерия демократия ва социализм партияси
Турмуш ўртоғи Ҳадиза Бен Маброук
Алма матер Чеикҳ Анта Диоп университети

Президентлик курсисига келишидан аввал Нигер демократия ва социализм партияси (ПНДС-Тарайя) раиси бўлиб ишлаган[4]. 1995–1996- ҳамда 2011–2016-йилларда ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият юритган. 2016-йилда қисқа муддат давомида ҳукумат раҳбари — бош вазир бўлган, кейинроқ 2016-йилдан то 2021-йилда президент этиб сайлангунга қадар ички ишлар вазири этиб тайинланган. Шундан сўнг 2020–2021-йилги президентлик сайловларида иштирок этишга эътибор қаратиш мақсадида истеъфога чиққан. Базоум президентлик сайловларининг иккинчи босқичида собиқ президент Маҳаман Усмонга қарши 55,67% овоз билан ғалаба қозонган эди[5]. Базоум сунний мусулмон бўлиб, Нигернинг биринчи араб (Диффа араблари) президенти ҳисобланади.

Президентлик даври

Базоум АҚШ Давлат котиби Антонй Блинкен билан (2022-йил сентябр)

Базоум Нигер ҳукуматининг юқори мартабали аъзоси сифатида 2020–2021-йилги Нигер президентлик сайловларида ўз партияси номидан Иссоуфоунинг ўрнига президентликка номзод сифатида кўрсатилади. Унинг президентлик компанияси Нигердаги демографик муаммоларни оилалар сонини чеклаш ҳамда қизларга кўпроқ таълим бериш орқали саводхонлик ва гендер тенглигини ошириш орқали ҳал қилиш каби ғояларга қаратилган эди[6]. Базоум, шунингдек, Нигердаги ИШИД исёнкорларини нишонга олишга, қўшни Малига бу жараёнда ёрдам беришга, давлат мудофааси ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга ва мамлакатдаги коррупсияга қарши курашишга ваъда берган. 2020-йил 27-декабрда бўлиб ўтган сайловнинг биринчи босқичида атиги 39,30% овоз тўплаган[7]. Бироқ, 2021-йил февралида 55,67% овоз билан иккинчи босқич сайловларида ғалаба қозонди ва 2-апрел санасида президент сифатида қасамёд қилади. Унинг ғалабаси расман 21-март куни тасдиқланди[8]. Базоум 2022-йил декабр ойида Ғарбий Африка Иқтисодий ва валюта иттифоқининг (инглизча қисқартмаси: УЭМОА) амалдаги президенти сифатида ташкилотга аъзо давлат ва ҳукумат раҳбарларининг Абиджан шаҳрида бўлиб ўтган 23-одатдаги саммитида тайинланади[9].

Давлат тўнтариши

2023-йил 26-июлда генерал Абдураҳмон Чияни қўмондонлигидаги Президент гвардияси аскарлари Базоумни ағдариш мақсадида президент саройини блокировка қилишди. Тўнтариш Африка Иттифоқи ва Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти (ЭCОWАС) томонидан қораланди[10]. ЭCОWАС фитначилардан Базоумни зудлик билан озод қилишни талаб қилишди[11]. 2023-йил 13 августда Нигер ҳукумати "ваколатли миллий ва халқаро ҳокимият органлари Муҳаммад Базоум ва унинг маҳаллий ва хорижий шерикларини давлатга хиёнат қилиш ва Нигернинг ички ва ташқи хавфсизлигига путур этказганлик учун жиноий жавобгарликка тортмоқчи" эканлигини э'лон қилди.[1]. 2023-йил 30-ноябрда Муҳаммад Базоумнинг оиласи 2023-йил 18-октабрдан бери у билан алоқада бўлмаганликларини да’во қилишди ва улардан ба’зиларини нишонга олган “қўпол ҳибсга олиш ва тинтувлар”ни қораладилар.[2].

Манбалар

  1. ↑ „Биография Мохамеда Базума“. РИА Новости (2023-йил 27-июл). Қаралди: 2023-йил 27-июл.
  2. ↑ „Нигер'с Моҳамед Базоум сwорн ин ас пресидент афтер фаилед cоуп“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2021-йил 2-апрел). Қаралди: 2021-йил 2-апрел.
  3. ↑ Прессе. „ЭCОWАС Ҳеад Сайс Бенин Пресидент Он Медиатион Миссион То Нигер“ (эн-УС). www.барронс.cом. Қаралди: 2023-йил 26-июл.
  4. ↑ "Нигер'с Базоум офферс стабилитй овер демоcраcй". Эмералд Эхперт Бриэфингс охан-дб (охан-дб). 1 Жануарй 2019. дои:10.1108/ОХАН-ДБ243255. ҳттпс://дои.орг/10.1108/ОХАН-ДБ243255. Қаралди: 27 Деcембер 2020. Муҳаммад Базоум]]
  5. ↑ „Моҳамед Базоум wинс Нигер'с пресидентиал рунофф“. Натион. АФП (2021-йил 23-феврал). Қаралди: 2021-йил 23-феврал.
  6. ↑ „Нигер: Элеcтион жуст тҳе старт оф чалленгес фор неw пресидент“, ДW, 22 Деcембер 2020.
  7. ↑ „Нигер пресидентиал элеcтион ҳеадс то Фебруарй рунофф“, Ал Жазеэра, 2 Жануарй 2021.
  8. ↑ „Моҳамед Базоум сwорн ин ас Нигер’с пресидент амид тенсионс“, Ал Жазеэра, 2 Април 2021.
  9. ↑ „Уэмоа : Базоум, cроиссанcе эт инфлатион ау мену ду соммет дес чефс д'Éтат – Жеуне Африқуэ“ (фр-ФР). ЖеунеАфриқуэ.cом (2022-йил 5-декабр). Қаралди: 2022-йил 6-декабр.
  10. ↑ „Африcан Унион, ЭCОWАС Cондемн 'Аттемптед Cоуп д'Éтат' ин Нигер“. Франcе 24 (2023-йил 26-июл). Қаралди: 2023-йил 26-июл.
  11. ↑ Мадоwо. „Нигер: Аттемптед cоуп ин Wест Африcан cоунтрй, ас пресиденcй ис сеалед офф“ (эн). CНН (2023-йил 26-июл). Қаралди: 2023-йил 26-июл.

Ҳаволалар