Muhammad Davletshin
Муҳаммад Габдулгалимович Давлецҳин (1923.11.11, Оренбург шаҳри — 2011) — психолог олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1975), психология фанлари доктори (1972), профессор (1972). Низомий номидаги.Тошкент педагогика институтини тугатган (1952). 1956-йилдан шу институтда катта ўқитувчи, кейинчалик доцент, ўқув ишлари бўйича проректор (1957—68), психология кафедрасининг мудири (1968—2001), кафедра профессор (2001-йилдан).. Илмий ишлари умумий, педагогик психология, ёш психологияси, ижтимоий психология муаммоларига бағишланган. "Шуҳрат" медали билан такдирланган (1994).
Манбалар
- Ижтимоий психология муаммолари ва уларни одамлар билан ишлашда қўллаш, Т., 1990; Қадимги Шарқ давлатларида психологик фикрларнинг ривожланиши, Т., 1995.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |