Muhammad Gʻuriy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муҳаммад ғурий, Муизиддин Муҳаммад (?—1206) — ғурийлар сулоласидан бўлган султон; Ҳиндистон фотиҳи. 1173-йил акаси Ғиёсиддин Муҳаммад Ғурий Ғазни вилоятини босиб олгач, М.Ғ. унга ҳоким этиб тайинланган. 1175-йил Шарқий Афғонистон ва Шимолий Ҳиндистонга босқинчилик юришлари қилишни бошлаган. 1186-йил сўнгги ғазнавийлар пойтахти Лоҳурни босиб олиб, Ғазнавийлар давлатига хотима берган. 1192-йил Гораин ёнида Шимолий Ҳиндистоннинг ражпут ҳукмдорлари қўшинларини тормор келтирган ва бир неча йил ичида Ганг дарёси водийсидаги кўплаб ерларни эгаллаб олган. Ғиёсиддиннинг вафотидан сўнг (1203), Ғурийлар давлати султони бўлган. Бу давлат ҳудуди Афғонистоннинг катта қисми ва Шимолий Ҳиндистондан таркиб топган. Х,индларнинг гакҳар қабиласи томонидан ўлдирилган (1206). М.Ғ. салтанати ҳаробаларида Деҳли султонлиги барпо этилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |