Muhammad Garay
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муҳаммад Гарай, Герай, Гирей (? - 1523) - Қрим хони (1515—23). Менгли-Гарайнмт катта ўғли. Отаси давридаёқ у Рус давлатига нисбатан адоват билан қараган. Катта қўшинга бошчилик қилиб, Рус давлатининг жанубий вилоятларига чопқун уюштирган (1507, 1512, 1513, 1515-йиллар). 1515-йилда тахтга ўтириб, Қрим хонлигига 8 та рус шаҳарлари — Брянск, Новгород, Северск ва бошқаларни, поляк қироли Сигиз-мундга Смоленск шаҳрини беришни талаб қилган. 1516—17-йилларда Рус ерларига янги талончилик юришлари ташкил этишда қатнашган. Қримда Рус давлати тарафдори бўлган Мирза Оппоқтаъсирининг ортиши қисқа муддатли рус-қрим иттифоқига олиб келган. Муҳаммад Гарай русларга қарши Сигизмунд билан иттифоқда бирлашиб (1520), 1521-йилда Қозонда Шоҳ Алихон (Москванинг буюк князи Василий ИИИ Ивановичнинг гумаштаси)га қарши фитна уюштирган ва укаси Соҳиб-Гарайнит хон бўлишига ёрдам берган. М.Г. Москвани эгаллаш учун Қрим ва Қозон татарларига бош бўлиб юриш қилган. Муҳаммад Гарайнинг қўшини Москвадан 60 км жанубида тўхтаган, рус қўшинларининг яқинлашаётганидан хабардор бўлгач, жуда кўп аҳолини асир олиб қайтиб кетган. 1522-йил декабрда нўғайлар билан бирга Астрахонга юриш уюштирган, шунда нўғайлар мирзаси Агиш томонидан ўлдирилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |