Муҳаммад Ҳусайн Азад (урдуча: مُحمّد حُسَین آزاد‎‎ – Мọḥаммад Ḥусẹ̅н Āзāд; 5-май 1830 – 22-январ 1910) наср ҳам, шеър ҳам ёзган, аммо асосан насри билан эслаб келинадиган урду ёзувчиси ва олими эди. Унинг энг машҳур асари Оби ҳаёт („Ҳаёт эликсири“)[1][2].

Муҳаммад Ҳусаин Азад
Таваллуди 5-май 1830
Деҳли, Муғал империяси
(ҳозирда Ҳиндистон таркибида)
Вафоти 22-январ 1910
Лаҳор, Британия Ҳиндистони
(ҳозирда Панжоб, Покистон таркибида)
Машҳур ишлари Оби ҳаёт

Ҳаёти ва оиласи

Муҳаммад Ҳусайн Деҳлида форс муҳожирлар оиласида туғилган. Онаси у тўрт ёшида вафот этган. Отаси Молви Муҳаммад Боқир Деҳли коллежида таҳсил олган. 1837-йил бошида Азаднинг отаси босмахона сотиб олиб, Деҳли Урду Ахбор (Деҳли Урду газетаси)ни чиқара бошлади. 1854-йилда Муҳаммад Ҳусайн коллежни тугатди ва отасига унинг газета ва нашриёт ишларида ёрдам бера бошлади[1].

Азад бошқа бир форс муҳожирлар оиласидан бўлган Ағоий бегимга уйланган. Кейинги йилларда унинг ҳаёти отасига тегишли бўлган газетанинг инглиз империясига қарши курашчиларга ва 1857-йилги Ҳинд қўзғолони оқибатида Деҳлида муваққат равишда тахтга қайта ўтқазилган Бобурий императори Баҳодиршоҳ Зафарга берган ёрдами туфайли издан чиқди. Бир неча ойдан сўнг инглизлар Деҳлини қайта эгаллаб, отаси Молви Муҳаммад Боқирни қатл этгач, унинг катта оиласи, қари аёллар ва ёш болалар ҳам инглиз маъмурияти томонидан куч билан уйдан ҳайдаб чиқарилди. Деҳлида нотинчлик даври бошланди, шундан сўнг Азад 1861-йилда Лаҳорга кўчиб ўтишга қарор қилди[2][1].

Ижодий ва касбий фаолияти

Азад 1864-йилда яқинда ташкил этилган Лаҳор ҳукумат коллежида дарс бера бошлади, кейинроқ эса Лаҳор шарқшунослик коллежида ишлади. Лаҳорда у Лаҳор ҳукумат коллежининг директори ва Анжуман-э-Панжоб асосчиси бўлган Г. W. Леитнер билан танишди. 1866-йилда Азад Анжуман номидан маош олувчи лектор бўлди, бир йилдан сўнг эса унинг котибига айланди. 1887-йилда у Азад кутубхонасини ташкил этди, бу эса унга Шамс ул-уламо („Олимлар ичида қуёш“) унвонини олиб келди[2][1].

Алтаф Ҳусайн Ҳолий билан бирга Азад классик урду шеъриятини ислоҳ қилишга қаратилган „табиий шеърият“ ҳаракатига бошчилик қилди. У шеъриятнинг мақсадини „биз уни қандай ифода эцак, эшитувчининг қалбида нарсанинг ўзини кўриш пайтида туғиладиган таъсирини, шу ҳиссиёт ва шу жўшқинликни уйғотиши керак“, деб эълон қилиб, ўзига кўра сунъий ва „сўзлар ўйини“га берилиб кетган классик урду шеърияти эстетикасини рад этди, чунки бундай шеърият ҳақиқий туйғуларни уйғотмас эди. Саййид Аҳмадхон урду адабиётининг содда ва ҳаётга яқин кўринадиган йўналишини яратиш йўлидаги ҳаракатларида ҳам Ҳолий, ҳам Азадни қўллаб-қувватлади[1][3][4].

Асарлари

  • Қисос ул-Ҳинд („Ҳиндистон қиссалари“) – 1869[2][1].
  • Найранг-э хаёл („Фикрлар мўъжизалар олами“) – 1880[1].
  • Оби ҳаёт („Ҳаёт суви/Эликсир“) – 1880 (урду шеърияти тарихининг хронологик баёни)[2][1].
  • Сайр-э Эрон – 1886
  • Сухандонон-э форс („Эрон шоирлари ҳақида“) – 1887-йилда якунланган, 1907-йилда нашр этилган[2].
  • Дарбор-э Акбарī („Акбар саройи“) – 1898[2][1].

Ўлими

Муҳаммад Ҳусайн Азад 1910-йил 22-январда 79 ёшида Лаҳорда вафот этди[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 Франcес W. Притчетт, Cолумбиа Университй. „Эверйбодй Кноwс Тҳис Муч....(профиле оф Муҳаммад Ҳусаин Азад)“. Университй оф Чиcаго wебсите. Қаралди: 2020-йил 26-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 Профиле оф Муҳаммад Ҳусаин Азад он Урду Адаб wебсите Публишед 11 Жулй 2009, Ретриэвед 25 Септембер 2020
  3. ↑ Дуброw, Женнифер „Чаптер 1 : Принтинг тҳе Cосмополис“, . Cосмополитан Дреамс: Тҳе Макинг оф Модерн Урду Литерарй Cултуре ин Cолониал Соутҳ Асиа. Университй оф Ҳаwаии Пресс, Оcтобер 2018 — 23-бет. ИСБН 978-0-8248-7270-0.  (субсcриптион реқуиред)
  4. ↑ „ĀЗĀД, МОḤАММАД-ḤОСАЙН – Энcйcлопаэдиа Ираниcа“. www.ираниcаонлине.орг. Қаралди: 2020-йил 10-феврал.

Ҳаволалар