Muhammad Islombek

Муҳаммад Исломбек – 1888-йилда Тошкентнинг “Қашқар” маҳалласида дунёга келган. У 'Қо’қон хонлигининг со’нгги ҳукумдори Худоёрхоннинг 2-о’г’ли Муҳаммад Аминбек оиласидаги 5-о'г'ил фарзанд эди. Рус империяси томонидан хонлик босиб олиниб, унинг о’рнида Туркистон генерал губернаторлигига қарашли Фарг’она вилояти тузилгач, 1876-йил Муҳаммад Аминбек Тошкентдан уй сотиб олиб, шу ерга ко'чиб келади.
Та'лим
Исломбекка болалигидан ислом дини асослари ва қироат сабоқлари о’ргатилди. 7 ёшга то’лгач рус-тузем мактабига берилди ва у ерда дунёвий фанлар билан бир қаторда рус тилини о’рганди. 10 ёшида эса Оренбургдаги кадетлар мактабига о’қишга кетади. У даргоҳдаги о’қишини тугаллагандан со’нг Москвадаги Александровск ҳарбий билим юртида ҳам 2 йил таҳсил олади. Юртига қайтиб қиличбозлик ва гимнастикадан сабоқ бера бошлайди.
Жадидчилик
20 ёшли Исломбек Туркистонда авж олаётган жадидчилик ҳаракатларида ҳам фаол қатнаша бошлайди. Россияда империя аг’дарилиб, ҳокимят тепасига болшевиклар келгач, собиқ хоннинг авлоди ва ҳарбий салоҳиятга эга шахс ҳисобланган Исломбек учун Тошкент хавфли бо’либ қолган эди. Шунинг учун ҳам Маҳмудхо’жа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов ва акалари ко’магида Тошкентни тарк этишга муваффақ бо’лади. У Афг’онистоннинг Тошкендаги элчихонасига таржимон сифатида ишга киради ва бу унинг Афг’онистондаги дипломатик карерасига асос бо’лади. Кейинчалик эса у Афг’онистон ҳукумати номидан Франсия ва Швецарияда элчихоналар ташкил этади ва у ерда қарийб 50 йил (умрининг охиригача) фаолият ко’рсатади. Бу ҳақда о’збек тарихчи олими Ш. Юсупов ма’лумот берган.
Дипломат
Исломбек Афг'онистоннинг Франсия ва Швецариядаги элчиси бо’лган даврда, ко’плаб ютуқли натижаларга эришди. Афг’онистон ҳукмдорлари , дастлаб Омонуллахон 1928-йил 25-январда Парижда Франсия президенти Доумерги билан учрашди, кейинчалик Зоҳиршоҳ ҳам 1965-йилда Франсияга давлат ташрифини уюштириб, генерал Шарл де Голл билан учрашади. Тарихчи Абдуқаҳҳор Иброгимовнинг ёзишича, бу учрашувлар пайтида Исломбек ҳақиқий хизматдаги маслаҳатчи ва нафақадаги маслахатчи лавозимларида ишлаётган эди.
Мукофот
Исломбекнинг фаолияти муносиб баҳоланиб, Афг’онистондаги энг нуфузли “Вафо” ордени билан тақдирланади. Бу унвонга биринчи бо’либ Омонуллахон, иккинчи бо’либ эса Исломбек сазовор бо’лган холос. Франсия ҳам Исломбек хизматларини муносиб баҳолади ва 1961-йилда Президент Шарл де Голл Елисей саройида Исломбекка "Фахрий Легион" орденини о’з қо’ли билан топширади. Ма’лумот о’рнида, бу орденни Напалеон Бонапарт ташкил қилган бо’либ, ҳозирда жаҳон сиёсатида катта та’сирга эга бо’лган В.Путин, Гладвин Жебб, Ҳерман вон Ремпуй ва Испан қироли Филипп ВИ каби шахслар шу орденга сазовор бо’лишган.
Ҳаёт ё'ли
1972-йилда Исломбекнинг рафиқаси Александра оламдан о’тгач Исломбек ёлг’изланиб қолади. Уларнинг фарзандлари ё’қ эди. Шунга қарамасдан у ко’пчилик Франсиядаги мусулмонларни о’з оталиқига олган. Шулар қаторида доктор Акром ҳам бор эди. У Исломбекни тарбиясини олиб моҳир дипломат бо’лади ва Афг’онистоннинг Франсиядаги элчиси сифатида Исломбекнинг ишларини давом эттиради. 1983-йилда Исломбек Швецариядаги Валмонд шифохонасида оламдан о’тади ва васиятига биноан Париждаги Пер ла Шез қабристонига рафиқаси Александра хоним қабри ёнига дафн этилади.
Хотираси
Исломбек Франсиядаги фаолияти даврида ко’пчилик зиёли, марифатли кишилар билан до’стлашган. Шулар қаторида темуршунос, бобуршунос тарихчи олим ''Лусен Керан'' ҳам бор эди. 1992-йилда Парижда бо’либ, Лусен Керен билан суҳбатлашган о’збек тарихчиси Амриддин Бердимуродовнинг ҳикоя қилишича, Лусен Керен Исломбек билан ХХ аср 50-йилларида танишган. Лусен Кереннинг Темурийлар тарихига қизиқиши уларнинг до’стлигини янада яхшилаган. Лусен Керен о’з интервюларидан бирида Исломбекни унинг илмий ишларини давом эттиришга ундаган шахс сифатида тарифлайди. Исломбек ҳамиша ватанига қайтишни хоҳлаган, бунинг учун ко’п бора Совет ҳукуматидан рухсат со’раб мурожаат қилган ва ҳар доим рад жавобини олган. Шу сабабли Мирзачо’лни о’злаштириш тажрибасига қизиқиб О’збекистонга ё’лга чиққан франсуз олимларидан бири бо’лган до’сти Лусен Керендан о’з она юртини суратга олиб келишини илтимос қилади. Лусен Керен О’збекистоннинг Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида бо’либ, ноёб ёдгорликларни суратга олади. Лусен Керен расмларни Исломбекка берар экан, бу жараённи шундай эслайди:
– Исломбек жаноблари ҳар бир расмни синчиклаб кузатар экан, менга қараб, “Кўрдингизми, менинг аждодларим қандай буюк сивилизация яратганлар. Афсуски, буларни ўз кўзим билан кўриш ҳуқуқидан маҳрумман” дея ко’злари намланди.
Шажараси
Лусен Керен Исломбек ҳақида мақола ҳам ёзган ва унинг шажараси Амир Темурга бориб тақалишини та’кидлаган. Бу г’ояни ундан олдин яшаган олимлар асарларида ҳам ко’ришимиз мумкин. Хусусан, Ниёзмуҳаммад ибн Авазмуҳаммаднинг “ Тарихи Шоҳруҳия” , Муҳаммад Солиҳ Тошкандийнинг “ Тарихи жадиди Тошканд” (“ Тошкентнинг янги тарихи”), Мирзо Олим Мушрифийнинг “ Ансобу-с-салотин ва тавориху-л-хавоқин”(“Султонларнинг насаблари ва хоқонларнинг тарихи”) , Фозилбек Отабек о’г’лининг “Мукаммали тарихи Фарг’она”, Муҳаммад Аминбек Худоёрхон о’г’лининг “ Фарг’она музофоти хонлари хусусида воқеотлар” , рус тарихчиси Владимир Наливкининг «Краткая история Кокандского ханства»(“Қо’қон хонлигининг қисқача тарихи”) асарларида баён этилишича , Қо’қон хонларининг шажариси Бобур ва рафиқаси Сайидофоқ Бегимдан туг’илган Олтин Бешикхонга бориб тақалади. Бу насаб эса Бобурнинг ота боболари орқали Амир Темурга бориб уланади. Шундан хулоса қилишимиз мумкинки, Қо’қон хонлигининг со’нгги хони Худаёрхон [Амир Темур]нинг йигирма учинчи авлоди бо’лса, хоннинг иккинчи о’г’ли Муҳаммад Аминбек 24- ва унинг о’г’ли Исломбек 25-авлоди ҳисобланади.
Исломбекни о'рганган олимлар
Исломбекнинг ҳаёт ё’ли ва фаолияти ҳақида Амриддин Бердимуродов, Темурбек Худоёрхонов, Музаффархон Ҳайдаров, Шариф Юсупов, Абдуқаҳҳор Иброҳимов каби тарихчиларимиз чуқур изланишлар олиб боришганиган.
Манбалар
Владимир Наливкининг «Краткая история Кокандского ханства»
ҳттпс://компй.инфо/бобур-номидаги-андижон-давлат-университети.ҳтмл?паге=6[сайт ишламайди]
Фозилбек Отабек о’г’лининг “Мукаммали тарихи Фарг’она”