Muhammad Ismoil
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммад Исмоил (асл исм-фамиляси Муҳаммад Исмоилов; 1964-йил, 13-март, Жиззах вилояти, ЎзССР) – шоир, ёзувчи, давлат арбоби Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Робиндранат Тагор халқаро мукофоти[1] ҳамда „Истиқлол тонги“ мукофоти совриндори[2][3]. Давлат тилида иш юритиш бўйича департамент бошлиғи, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати[4][3]. Турон Фанлар академияси академиги[5].
| Муҳаммад Исмоил | |
|---|---|
| Таваллуди |
Муҳаммад Исмоилов Раҳмонқулович 3-январ 1964-йил |
| Касби | шоир, ёзувчи |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари | „Истиқлол тонги“, „Робиндранат Тагор“ |
Биографияси
1981—1986-йилларда Ўзбекистон миллий университети журналистика факултетида ўқиган. Илк шеърий тўплами 1991-йилда „Тазарру саодати“ номи остида чоп этилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Адабиётни тарғиб қилиш бюроси бош муҳаррири (1987—1989) ва Адабий консултанти (1989—1993), „Ёшлик“ журнали бош муҳаррири ўринбосари (1993—1996), „Оила ва жамият“ газетаси бош муҳаррири (1996—1998), Ўзбекистон Миллий телерадиокампаниясининг „Ўзбекистон“ телеканали бош директори ўринбосари (1998—2006), Ғафур Ғулом номидаги НМИУ директор ўринбосари ҳамда бош муҳаррир (2006—2009), Тошкент Давлат Маданият Институтида фаолият юритган[2][3]. Шунингдек, Марина Светаева, Борис Пастернакларнинг асарларини ўзбек тилига ўгирган.
2011-йилда Эркин Усмоновнинг Муҳаммад Исмоил ҳақида „Ошуфта кўнгил“ номли китоби чоп этиган[6][2]
Китоблари
- „Тазарру саодати“ (1991)
- „Тасаввур чизиқлари“ (1998),
- „Кўнгил мулкига сафар“ (2001),
- „Саҳройи гуллар“ (2001),
- „Сиз ҳамон ўшасиз“ (2003),
- „Сизни севмай бўладими“ (2005),
- „Баҳорнинг энг сўнгги лоласи“ (2006),
- „Чиройлисан, тенги йўқ“ (2006),
- „Кўксимни куйдирган аланга“ (2008),
- „Осмон тўла орзулар“ (2011)
- „Лучезарная“ (ҳикоялари асосида 2011-йил, рус тилида чиқарилган)
- „Осмонингдан узилма эй, дил!“ (2014)[7]
- „То сўнгги нафасгача“ (ҳикоялар ва қиссалар тўплами; 2015)[8]
- „Гапнинг қисқаси яхши“ (2015)
- „Миллат юрагининг дурдоналари“ (2016)[5]
- „Атрофингда мен сарсон“(2016)[9][10]
- „Ойга осилган байроқ“ (2018)[5]
- „Менга сўз беринг“ (2020)[11]
- „Муҳаббатнинг ватани“ (2021)[12]
- „Тараддуд“ (2022)
- „Ақл эгалари учун мўжиза бор“ (2022)
- „Воспоминание, похоже на белый цветок“ (2022)[13]
- „Лабларинг исмимни айцин“ (2023)[14]
Манбалар
- ↑ „Муҳаммад Исмоил: "Матбуот фаол ишлаганда, виртуал қабулхонага ҳожат йўқ эди"“ (2016-йил 24-ноябр). Қаралди: 2023-йил 24-май.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Рубрика: Муҳаммад Исмоил (1964)“. Қаралди: 2023-йил 21-январ.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Муҳаммад Исмоил (1964)“. Қаралди: 2023-йил 21-январ.
- ↑ „ГулДУда “Билимлар куни”“. Қаралди: 2023-йил 6-декабр.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Ёш ижодкорлар мактабидаги ижодий тантана“. Қаралди: 2023-йил 4-декабр.
- ↑ „Ошуфта кўнгил“. Қаралди: 2023-йил 4-декабр.
- ↑ „Муҳаммад Исмоил *“. Қаралди: 2023-йил 4-декабр.
- ↑ „То сўнгги нафасгача“. Қаралди: 2023-йил 4-декабр.
- ↑ „Туркия телевидениеси Муҳаммад Исмоилнинг янги китоби тақдимотини намойиш этди“. Қаралди: 2023-йил 4-декабр.
- ↑ „Муҳаммад Исмоил: "Матбуот фаол ишлаганда, виртуал қабулхонага ҳожат йўқ эди"“. Қаралди: 2023-йил 6-декабр.
- ↑ „Гулистонда Муҳаммад Исмоил ижодига бағишланган тадбир ўтказилди“. Қаралди: 2023-йил 6-декабр.
- ↑ „“Муҳаббатнинг ватани” китобхонлар учун тақдим этилди“. Қаралди: 2023-йил 6-декабр.
- ↑ „уФорум.уз - Литературный портал Узбекистана“. 2023-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-декабр.
- ↑ „Гапнинг қисқаси яхши. Ёзувчи ўйлари, кузатувлари, кечинмалари“.
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |