Muhammad Kozim
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммад Козим (1720/21, Марв — 1753) — Эрон тарихчиси, вазир, Нодиршоҳнинг акаси Иброҳимхон саройидаги амалдор оиласида туғилган. Отаси ва М.К. Нодиршоҳ ва унинг ўғиллари саройида хизмат қилишган. М.К. Нодиршоҳнинг катта ўғли Ризоқули Мирзо саройида лашкарнавис (1739— 41) бўлиб, Нодиршоҳ саройида девон хизматчиси (1744—47) ва 1747-йил Марвдаги қурол-аслаҳа вазири бўлган. Нодиршоҳнинг ҳарбий юришларида қатнашган ҳамда унинг турли топшириқларини бажарган хонга яқин тўралардан бири ҳисобланган. М. К. "Номаи оламарои Нодири" ("Машҳур Нодир-шоҳга бағишланган рисола") номли асар муаллифи. Асар 3 жилддан иборат. 1жидд — Эрондаги асосий воқеалар, 1689—1736-йиллардаги Нодиршоҳнинг туғилганидан то Эрон шоҳи этиб сайланган давригача мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти баён этилган. 2жилд — Эрон, Афғонистон, Ўрта Осиё, Шимолий Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардаги воқеаларни (1736—43) (Нодиршоҳнинг тахтга ўтиришидан, Ширвондаги қўзғолоннинг бостирилишигача бўлган даврни) ўз ичига олади. 3жилд — Эрон, Ўрта Осиё, Туркия ва Закавказедаги сиёсий воқеалар ёритилган (1743—47). М.К.М. нинг асари Эрон ва Ўрта Осиёнинг 18-аср ярмига оид муҳим манбадир.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |