Muhammad Mandur
Муҳаммад Мандур (1907–1965) – мисрлик адабий танқидчи[1]. Унинг танқидий қарашлари ижтимоий фаолликни тобора кўпроқ таъкидлаб боришга қаратилган. Ўз асарларидан ташқари, Мандур Георгес Дуҳамел, Алфред де Муссет, Флауберт ва бошқаларнинг асарларини франсуз тилидан араб тилига таржима қилган[2].
Ҳаёти
Миср делтасида туғилган Муҳаммад Мандур Тантада ўрта мактабни тамомлаган, сўнгра Қоҳира университетида адабиёт ва ҳуқуқшунослик йўналишида таҳсил олган. У Тоҳа Ҳусайн қўл остида улғайган, унинг ёрдами билан 1930-йилда Парижда кейинги таълимини давом эттириш учун стипендия олган. 1939-йилда Мисрга қайтиб келган ва Қоҳира университетида ўқитувчи этиб тайинланган. 1942-йилда янги Искандария университетининг адабиёт факултетига тайинланган ва 1943-йилда Аҳмад Амин раҳбарлигида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган[2].
Академик мартаба оширишдан маҳрум бўлган Мандур 1944-йилда университетдаги лавозимидан истеъфога чиқади ва Вафдчи „ал-Мисрий“ газетасининг муҳаррири бўлади. Уч ойдан сўнг у партия газетаси „ал-Вафд ал-мисрий“нинг бош муҳаррири этиб тайинланади. Унинг фаолияти газета коммунизмда айбланиб 1946-йилда ёпилгунча давом этади. Мандур яна бир Вафдчи кундалик „Саут ал-Умма“ газетасининг муҳаррири бўлган[2].
Мандур 1948-йилда адвокат сифатида рўйхатдан ўтади ва 1949-йилда Вафд партияси депутати бўлади. У шунингдек, Драматургия институтида дарс беришни бошлайди ва бу ишни 1952-йил инқилобидан кейин сиёсий партиялар тарқатиб юборилгач ҳам давом эттиради[2].
1956-йилда у Руминия ва Совет Иттифоқига саёҳат қилган. 1962-йилда Мандурга Адабиёт соҳасида Давлат Рағбатлантириш Мукофоти берилди. У 1965-йил 20-майда Қоҳирада вафот этган[2].
Асарлари
"Фи'л-Мизан ал-Жадид" (1944) иншолар тўплами Мандурнинг замонавий араб шеърияти танқидчиси сифатидаги обрўсини тиклаб берди. Шеъриятда мифологиядан фойдаланиш ва араб шеъриятининг оҳанги ва вазнлари асарда муҳокама қилинган[3].
Манбалар
- ↑ Голдсчмидт, Артҳур. Биограпҳиcал Диcтионарй оф Модерн Эгйпт. Лйнне Риэннер Публишерс, 2000 — 121–2-бет. ИСБН 978-1-55587-229-8. Қаралди: 2012-йил 29-август.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Бругман, Ж.. Ан Интродуcтион то тҳе Ҳисторй оф Модерн Арабиc Литературе ин Эгйпт. БРИЛЛ, 1984 — 402–10-бет. ИСБН 978-90-04-07172-8. Қаралди: 2012-йил 28-август.
- ↑ Жайюси, Салма Кҳадра. Трендс анд Мовеменц ин Модерн Арабиc Поэтрй. БРИЛЛ, 1977 — 522–9-бет. ИСБН 978-90-04-04920-8. Қаралди: 2012-йил 29-август.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |