Кириш

Муҳаммад Муин— Эроннинг йирик олимларидан бири бўлиб, ўзидан кейин Эрон тиллари ҳамда қадимги ва мумтоз адабиёти тарихи, афсоналар ва фалсафага оид китоблар қолдирган. Олим 1913-йилда таваллуд топган.

Фаолияти

Муҳаммад Муин — „ Фарҳанг-э форси“ номли 6томли, асосий изоҳли-энсиклопедик луғат тузувчиси, шунингдек, яна кўплаб луғатлар муҳаррири ва чоп этувчиси ҳисобланади.Луғацҳуносликга оид ишларидан ташқари Муҳаммад Муин ўзининг бевақт ўлимига қадар нашр этиб улгурган 4 жилддан иборат „Тарх-э дастур-э забон-э форси“ („Форс тилига тавсиф“) китобига ҳам кўп эътибор қаратган. Бу китоблар „Эзофе“(„Изофа“), „Эсм-э масдар-ҳосел-э масдар“(„Феълий исмлар — ясама исмлар“), „Мўфрад ва жаъм“(„Бирлик ва кўплик“), „Эсм-э женс ва маърефе ва накаре“(„Предмет номлари. Аниқ ва ноаниқ исм“) деб номланарди. Муаллиф яна шундай бир қатор форс грамматикасининг турли бўлимларининг батафсил изоҳларини ўз ичига олган рисолаларни яратишни ўзига мақсад қилиб қўйганди, чунки бу китоблар бошқа тилшунослар билан ҳамкорликда форс тилининг тўлиқ илмий грамматикасини тузишда қўл келарди.

Вафоти

Муҳаммад Муин 1971-йил вафот этди.

Адабиётлар

[1]

  1. ↑ › доwн... Эрон тилшунослиги тарихи — 38-39-бет. Қаралди: 9-декабр 2022-йил.