Muhammad Muqim
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Муҳаммад Муқим (ёки Хожа Муқим, ХВИИ аср) — мусаввир. Аштархонийлардан Абдулъазизхон (1645—80) ва Субхонқулихон (1680—1702) кутубхонасида ижод қилган. М.М. кишилар тасвирига алоҳида аҳамият беради, тасвирлар нафис ишланиши, қиёфалар ифодалилиги, композициялар мутаносиблиги, кам шакллилиги ҳамда шакллар йириклиги билан диққатга сазовор. Хожа Гадо, Аваз Муҳаммад, Мулла Беҳзод каби мусаввирлар ва Мирзо Барқий, Мулла Мир Мунший, Ибн Арабшоҳ каби хаттотлар билан бирга ишлаб, Низомийнинг „Ҳамса“ (1669, Дублиндаги Честер Битти кутубхонасида), Фирдавсийнинг „Шоҳнома“ (1664, Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида, инв. № 3463) асарларини бадиий безаган. Шунингдек, Фирдавсийнинг „Шоҳнома“, „Наримоннома“, „Баённома“, „Фарамузнома“ қўлёзмалар мажмуасига (1670, О. Олебер маж-муасида) расмлар ишлашда қатнашган.
Муҳаммад Муқим. „Сиёвушни ўтда синаш“ (Фирдавсийнинг „Шоҳнома“ асарига ишланган, 1664, Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |