Муҳаммад Мухбир Дизфулий (форсча: محمد مخبر دزفولی‎‎‎; 1955-йил 1-сентябр, Дизфул) — эронлик давлат арбоби, 2021-йил 8-августдан 2024-йил 19-майга қадар Эроннинг биринчи вице-президенти. 2024-йил 20-майдан Эрон президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси.

Муҳаммад Мухбир Дизфулий
форсча: محمد مخبر دزفولی‎‎‎
 Эрон президенти в.б.
 
Мансаб даври
20-май 2024-йил – август 2024-йил
Ўтмишдоши Иброҳим Раисий
Вориси Масъуд Пизишкиён (сайланган)
Олий Раҳнамо Али Хоманаий
 7-Эрон вице президенти
 
Мансаб даври
8-август 2021-йил – 19-май 2024-йил
Президент Иброҳим Раисий
Вориси Исъҳоқ Жаҳонгирий
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1955-йил 1-сентябр (1955-09-01) (71 ёш)
Дизфул
Фуқаролиги Eron
Касби Сиёсатчи
Дини Ислом шиа
Илмий унвони Магистр
Имзоси

Болалиги

Муҳаммад Мухбир 1955-йилда Дизфул шаҳрида туғилган[1]. Халқаро ҳуқуқ ва менежмент фанлари номзоди ва магистр даражасига эга[2][3].

Меҳнат фаолияти

Эрон-Ироқ уруши даврида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг тиббий корпусида офицер бўлиб хизмат қилган. 2021-йил 8-августдан 2024-йил 19-майгача Эроннинг биринчи вице-президенти сифатида фаолият юритган.

Президентлик

Муҳаммад Мохбер

2024-йил 19-май куни Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятида Эроннинг олий раҳбарлари учиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учрайди. Натижасида 6 киши, жумладан Эрон президенти Иброҳим Раисий ва мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ҳалок бўлади. 2024-йил 20-май куни қонунчиликка асосан Муҳаммад Мухбир 50 кун муддатга Эрон президенти вазифасини бажарувчиси этиб тайинланади.

Санксиялар

Муҳаммад Мохбер

2010-йил июл ойида Европа Иттифоқи Муҳаммад Мухбирни „ядровий ёки баллистик ракета фаолияти“ масаласига алоқадорликда айбланиб, санксия қўйилган жисмоний ва юридик шахслар рўйхатига киритди. Икки йилдан сўнг у қайд этилган рўйхатдан чиқарилади[4].

Манбалар