Истеҳзо мадрасаси (Пушаймон мадрасаси; Муҳаммад Наби мадрасаси) — Ўзбекистон Республикаси, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрининг тарихий марказида жойлашган 2 қаватли мадраса иншооти. Марказий Осиёдаги энг кичик мадраса. Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган.

Мадраса
Истеҳзо мадрасаси
Пушаймон мадрасаси
Муҳаммад Наби мадрасаси
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Бухоро вилояти
Шаҳар Бухоро
Манзил Кўкалдош МФЙ, Хожа Порсо кўчаси
Мактаб йўналиши сунний
Мулкдор Давлат мулки. Бухоро вилояти маданий меърос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
Мадраса тури Ўрта
Меъморий услуб Марказий Осиё меъморчилиги
Бинокорлик ташаббусчиси Муҳаммад Наби
Ҳомийлар Муҳаммад Наби
Бинокорлик 1909—1909-йилда
Мақоми давлат ҳимоясида[1]
Ҳолати Туристик хизмат кўрсатиш объэкти
Ҳужралар сони 15
Қурилиш материали Пишиқ ғишт

Тарихи

Мадраса 1909-йилда Бухоро амирлиги пойтахтининг Ойбиби иноқ (Ойбинок) гузарида, ўзбек ҳукмдори Абдулаҳадхон (1885–1910) ҳукмронлиги даврида, Муҳаммад Наби маблағлари эвазига бунёд этилган. Маълумотларга кўра, Муҳаммад Наби асосан деҳқончик билан шуғулланган ва гилам билан тадбиркорлик қилган. Бухорога Деновдан келиб қолган[2]. Мадрасанинг йиллик вақф мулки 22 минг тангага тенг бўлган[3].

Советлар ҳукмронлиги ўрнатилгандан сўнг мадрасада талабаларнинг ўқитилиши тугатилган.

2010-йилда ишлаб чиқилган Давлат дастурига биноан, мадрасани 2011-йилда реставрациялаш, замонавий фойдаланишга мослаштириш ишлари режалаштирилди ва бу ишларни амалга ошириш мақсадида 5 миллион сўм маблағ ажратилди[4].

Мадраса иншооти, Бухоро шаҳри меъморий ёдгорлиги сифатида, 2019-йилда тасдиқланган Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган бўлиб[1], ҳозир туристик хизмат кўрсатиш объэкти сифатида замонавий фойдаланишга топширилган[4].

Бухоро шаҳридаги Кўкалдош МФЙга қарашли , Хожа Порсо номдаги кўчада жойлашган[1].

Меъморчилиги

Мадраса иншооти пишиқ ғиштдан 2 қаватли қилиб қурилган, 15 та ҳужрадан иборат[2][3]. ХИХ асрда Ойбинок масжиди ва Иброҳим оҳунд мадрасалари билан бирга мустақил меъморий ансамблни ташкил этган[5].

Ривоятлар

Нақл қилинишича, Муҳаммад Наби фарзандлари билан жанжаллашиб қолганидан сўнг уйини мадрасага айлантиришга аҳд қилади ва буни вақф тарзида расмийлаштиради. Бироқ кейинчалик ўғиллари билан ярашиб, қароридан қайтмоқчи бўлади. Лекин вақф мулкига айланган мол-давлат бировнинг мулки бўла олмаслиги сабабли у мақсадига етишолмайди ва бундан қаттиқ афсусланади. Шунинг учун халқ орасида бу мадраса Пушаймон мадрасаси ёки Истеҳзо (Истеза) мадрасаси дея атала бошлайди[2][3].

Манбалар

Ҳаволалар

Андоза:Овозли Википедия

Адабиётлар

  • Жуманазар А.. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент: Академнашр, 2017 — 592-бет. ИСБН 978-9943-4728-2-2.