Muhammad Rafi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муҳаммад Рафи (1924.4.12, Панжоб штати — 1981.31.7, Бомбай) — ҳинд хонандаси. Ниҳоятда жозибали, кенг диапазонли овоз соҳиби. Дастлабки мусиқа сабоқларини Абдул Воҳиддан олган. 13 ёшидан ўз хушовозлиги билан танилиб, йирик шаҳар (Бомбай, Деҳли ва бошқалар) ларда консерт берган. 1940-йиллардан бошлаб Бомбай радиоси ва киностудияларида ишлаган. Қарийб 40 йиллик фаолияти давомида кўпгина ҳинд кинофилмларида ("Бав-жу бавра", "Дунё", "Сангам", "Тожмаҳал", "Қасос ва қонун" ва бошқалар) минглаб қўшиқ куйлаган. Репертуаридан, шунингдек, ҳинд мумтоз "ғазал"лари, панжоб, бенгал, тамил тилларида айтилган қўшиклари ўрин олган. Ҳиндистондаги "Филм-феер" фестивали ҳамда "Йилнинг энг яхши қўшиғи" учун бериладиган Давлат мукофотига бир неча бор сазовор бўлган (1961—80).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |