Муҳаммад Раҳимхон И (тўлиқ исми Муҳаммад Раҳимхон ибн Аваз иноқ ибн Муҳаммад Амин иноқ) (1775—1825) – ўзбек қўнғиротлар сулоласидан Хоразм хони (1806—1825).

Муҳаммад Раҳимхон ибн Аваз иноқ ибн Муҳаммад Амин иноқ
Муҳаммад Раҳимхон И
Мансаб даври
1775 – 1825 Иноқлик лавозимида
Ўтмишдоши Элтузархон
Вориси Оллоқулихон
Мансаб даври
1806 – 1825 Хонлик даври
Шахсий маълумотлари
Отаси Аваз Муҳаммад иноқ

Фаолияти

Муҳаммад Раҳимхон И 1775-йилда Хива шаҳрида Муҳаммад Аваз иноқ оиласида дунёга келган. Ёшлигидан яхши таълим олган, форс ва араб тилларини билган. 1806-йилда Бухоро амирлигига қарши олиб борилган юришда акаси Элтузархон (1804—1806)нинг фожиали вафот этиши натижасида Хива хонлиги тахтига Муҳаммад Раҳимхон И ўтиради. Муҳаммад Раҳимхон И ҳукмронлиги даврида бобоси Муҳаммад Амин иноқ бошлаган Хива хонлигидаги халқларни бирлаштириш ишини муваффақиятли амалга оширилади. Унинг ҳукмронлиги 1806-йилдан 1825-йилгача давом этади. Шу йили Хивада вафот этади. Муҳаммад Раҳимхон И ўзи қурдирган Паҳлавон Маҳмуд мақбараси катта хонақоҳининг тўрига дафн этилган.

Ички сиёсати

Элтузархон 1806-йилда вафот этади. Хонликдаги бу пайтда Қутлуғмурод иноқ лавозимида эди. У собиқ хон Абулғози ИИИ ни тахтга қайтариш мақсадида унинг ҳузурига кўчиб ўтади. Бу вақтда Муҳаммад Раҳим зодагонлар ва қўшинларнинг бир қисми кўмагида Хива шаҳрини эгаллайди ва у ерда ўзини хон деб эълон қилади. Шундан кейин Қутлуғмурод иноқ ҳарбий ҳаракатларга жур’ат эта олмайди.

Муҳаммад Раҳимхон И Хива хонлигини бирлаштиришда ижобий натижаларга эришган. Бир қанча сиёсий, иқтисодий, маъмурий ислоҳотлар ўтказган. Хон саройи қошида доимий фаолият кўрсатувчи Кенгаш (Девон) таъсис этилган[1]. Муҳаммад Раҳимхон И даврида хонликда ичимлик ичиш, банг чекиш қатъиян тақиқланган. Бу қоидани бузган кишининг оғзи қулоғигача кесилиши тўғрисида фармон чиқарилган. Шаҳарларни ободонлаштириш, фақирларни хурсанд қилиш асосий мақсад қилиб қўйилган[2].

Ташқи сиёсати

Муҳаммад Раҳимхон И мамлакатни кенгайтириш учун 1808—1809-йилларда туркман – човдурлар устига юриш қилган. Човдурлар Хива хони юришларидан кейин, асл ватани бўлган Манғишлоқга кўчиб ўтишга мажбур бўладилар. Ёрлиқабек бошчилигидаги бошқа бир қисми 1810-йилда Хива хонлиги таркибидаги Хўжайли ҳудудига жойлашишга рухсат олади, уларга экин ерлари берилган[3]. Шу йили Ҳасанбой элини бўйсундириб Қўнғиротга ҳужум қилган, бироқ у ерда қаттиқ қаршиликка учраган. Оймирза ҳукмронлик қилаётган қорақалпоқларнинг бир қисмини Оқ ёшқ деган мавзега кўчирган. Муҳаммад Раҳимхон И Орол бўйи қорақалпоқларини бўйсундириш учун бир неча марта юриш қилиб, 1811-йилда Тўрамурод сўфини енгиб хонликни мустаҳкамлаган. 1812—1818-йиллар давомида Сирдарё бўйи қозоқлари ва Марвдаги така туркманлар устига юриш қилиб, уларни хонликка қўшиб олган. Бу ғалабалар Хива хонлигининг мавқеини мустаҳкамлаб, уни мустақил қудратли давлатга айлантирган. 1823—1824-йилларда Бухоро амирлигига тегишли Қоқиштивон, Оғор ва Пойкенд қалъаларига талончилик юришлари қилган. Бухоро амири Ҳайдар билан 1825-йилда сулҳ тузган.

Муҳаммад Раҳимхон И даврида Дашти Қипчоқ, Хуросон Хива хонлигига солиқ тўлаб турган. Хонлик ҳудуди жанубда Хуросон, шимолда Орол денгизи ва Сирдарёнинг қуйи оқимидаги ерлар, шарқда Бухоро амирлигига туташ ҳудудлар, ғарбда Каспий денгизи қирғоқларигача бўлган ерларни ўз ичига олган.

Муҳаммад Раҳимхоннинг қабри Пахлавон Махмуд мақбарасида

Дипломатик муносабатлар

Муҳаммад Раҳимхон И даврида Россия империяси, Усмонлилар империяси ва Афғонистон билан дипломатик алоқалар ўрнатилган.

Афғонистон билан алоқалар айниқса дўстона муносабатда бўлган, чунки афғон ҳукмдори Муҳаммадшоҳ (1809—1818) бир муддат Хивада сургунда яшаган. Кейинчалик у яна Афғонистон ҳукмдори бўлади ва хоразмлик савдогарларга мамлакатда эркин савдо қилишига рухсат беради[4].

1819—1820-йилларда рус элчиси Н. Муравёв (1794—1866) Хивада бўлиб, у ўз саёҳати ҳақида китоб ёзган[5]. Унинг маълумотларига кўра, Хива хонлигининг аҳолиси уч юз минг кишини ташкил қилган. Асосий аҳолини ўзбеклар ва туркманлардан иборат бўлган[6].

1820-йилда А. Ф. Негри бошчилигидаги рус дипломатик миссияси Хивага ташриф буюради ва Муҳаммад Раҳимхон И қабулида бўлади.

Мадабий ва маърифий соҳадаги ислоҳотлари

Муҳаммад Раҳимхон И араб, форс тилларини билган. Илм аҳлига ҳомийлик қилган. Олим, шоир ва донишмандлар билан суҳбатлар ўтказиб турган. Муниаа Элтузархон даврида бошланган „Фирдавс-ул-иқбол“ асарини давом эттиришга шароит яратиб берган. 1813-йил Мунисга „Равзат-ус сафо“ асарини таржимасини топширган. Мамлакатда бир қанча каналлар қаздириб ободонлаштиришга эътибор берган. Аркда зарбхона ташкил қилиб, олтин ва кумуш тангалар чиқарган. Муҳаммад Раҳимхон И даврида ичкилик ва бангилик таъқиқланган. Муҳаммад Раҳимхон Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини қайтадан қурдирган. Хивада бир қанча мадраса ва масжидлар қурилган. Улар қаторига Қутлуғмурод Иноқ мадрасаси, Боғбонли масжиди ва бошқалар киради. Божхона ва бошқа муассасалар ишга тушган (яна қаранг Хива хонлиги).

1815-йилда Муҳаммад Раҳимхон буйруғи билан босма нақшли кумуш билан қопланган янги тахт ясалади. Ҳозир у Москвадаги музейлардан бирида сақланмоқда.

Адабиёт

  • Мунис, Фирдавс-ул-иқбол, Т., 1952;
  • Муҳаммад Юсуф Баёний, Шажарайи Хоразмшоҳий, Т., 1964.
  • Йўлдошев М., Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши, Т., 1959;
  • Гулямов Я. Г., Памятники города Хиви, Т., 1941;
  • Худойберганов К., Хива – 2500. Хива хонлари шажараси, Хива, 1996.
  • Гуломов Х. Г., Дипломатические отношения государств Средней Азии с Россией в ХВИИИ – первой половине ХИХ века. Ташкент, 2005
  • Гулямов Й. Г., История орошения Хорезма с древнейшикҳ времен до нашикҳ дней. Ташкент. 1957
  • История Узбекистана. Т.3. Т.,1993.
  • История Узбекистана в источниках. Составител' Б. В. Лунин. Ташкент, 1990
  • История Хорезма. Под редакцией И. М. Муминова. Ташкент, 1976
  • Немат Полвонов[7].

Манбалар

  1. ↑ „Мухаммад Рахимхан“. алсамарканд.cом. 2023-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-октабр 2023-йил.
  2. ↑ Абдуллаев, М. Қадимий Хоразм тарихи ва Хоразм давлатчилиги. Тошкент: «Ўзбекистон » нашриёти, 2019 — 45-бет. 
  3. ↑ „ХИВИНСКОЕ ХАНСТВО И ПРИНЦИПЫ ЕГО УПРАВЛЕНИЯ. Приход к власти представителей династии Кунград и их мероприятия по укреплению институтов государственности“. хоразмий.уз. Қаралди: 20-октабр 2023-йил.
  4. ↑ История народов Узбекистан. Т.2. Ташкент, 1947, 175-б
  5. ↑ „Путешествие в Туркмению и Хиву в 1819 и 1820 годах. Н. Муравьев“. кунград.cом. Қаралди: 20-октабр 2023-йил.
  6. ↑ История народов Узбекистан. Составитель Б. В. Лунин. Ташкент, 1988, 178,182,190-бетлар
  7. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил