Muhammad Rahmon
Муҳаммад Раҳмон (1949-йил 18-ноябр Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Овлат қишлоғда таваллуд топган) – ўзбек адабиётининг истеъдодли шоири[1].
| Муҳаммад Раҳмон | |
|---|---|
| Таваллуди |
1949-йил 18-ноябр Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Овлат қишлоғи |
| Вафоти | 2010-йил |
| Касби | шоир |
| Ижод қилган тиллари | ўзбек тили |
| Фуқаролиги |
|
Таржимаи ҳоли
Муҳаммад Раҳмон 1949-йил 18-ноябр куни Қашқадарё вилояти, Китоб туманининг Паландара қишлоқ кенгаши, Овлат қишлоғида дунёга келди. Ота-онадан ўн ёшида етим қолган Муҳаммад Раҳмон меҳрибонлик уйида тарбияланди. Кейинчалик Китоб туманидан бир гуруҳ болалар Термиз шаҳрига юборилиб, Сурхондарё вилоятида таълим-тарбия олади. Болалар уйидаги ўсмир Муҳаммад Раҳмоннинг истеъдодини эрта пайқаган шоир Теша Сайдали уни ўз тарбиясига олди[2]. Юқори синфга ўтган Муҳаммад Раҳмон Теша Сайдалиевнинг тавсияси билан „Сурхондарё ҳақиқати“ вилоят газетасида адабий ходим бўлиб ўз фаолиятини юрита бошлади. Уни турли мақола, шеър, лавҳалари элга машҳур қилди.
Фаолияти
Шоир Муҳаммад Раҳмоннинг „Болалик“ деб номланган дастлабки шеъри ўн икки ёшида „Гулхан“ журналида нашр этилди. ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)нинг журналистика факултетида таҳсил олди (1967—1972). „Чўлпон“ нашриётида муҳаррир ва бўлим мудири лавозимларида ўз фаолиятини олиб борди (1972—1980). 1980-йилдан умрининг сўнггигача масъул вазифаларда хизмат қилган.
Ижоди
Шоирнинг „Мувозанат“, „Яшил дарё“[3], „Юрагимнинг дасхати“, „Ижобат“, „Асраганим, авайлаганим“ номли шеърий тўпламлари ва болаларга аталган „Момоқаймоқ“, „Ерга тушган камалак“, „Қанотли тушлар“ номли мажмуалари нашр этилди. „Йўл кўраётган одам“(2010-йил) сайланмасига турли йилларда ёзилган шеърлари ва „Адабий нидо“ драматик достони жамланган. У таржимон сифатида рус шоири К.Чуковский[4], франсуз компазитори А. Бертоннинг шеърларини, австриялик адиба Велскоф-Генрихнинг „Токай Ито“ романини она тилимизга ўгириб таржима қилди. Истеъдодли шоир Муҳаммад Раҳмон 2010-йилда вафот этди.
Манбалар
- ↑ [„Муҳаммад Раҳмон (1949—2010)“ ҳттпс://н.зиёуз.cом/портал-ҳақида/харита/узбек-шерияти/замонавий-о-збек-ше-рияти/муҳаммад-раҳмон-1949—2010 „Муҳаммад Раҳмон“] (28.10.13). Қаралди: 08.08.23.[сайт ишламайди]
- ↑ [„Теша Сайдалиев (1933—1972) — www.зиёуз.уз“ ҳттпс://зиёуз.уз/озбек-шерияти/озбек-замонавий-шерияти/теша-сайдалиэв-1933-1972/ „Теша Сайдалиев“] (15.01.17). Қаралди: 2023-йил 8-август.
- ↑ "Муҳаммад Раҳмон „Яшил дарё“ (1979) китобидан шеърлар. | Хуршид Даврон кутубхонаси" ҳттпс://кҳ-даврон.уз/кутубхона/узбек/муҳаммад-раҳмон-яшил-дарё-1979-китобидан-шерлар.ҳтмл
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил