Муҳаммад Толиб (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг девонатабиат йигитлиги, толиби илм экани, шатранж (шахмат) ва муаммо илми билан машғуллиги ҳақида маълумот бериб “Мажд” исмига битилган муаммосини келтиради[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.