Muhammad Yoqub Chingiy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммад Ёқуб Чингий (ХВИИ аср 2-ярми — ХВИИИ аср бошлари, Бобурийлар давлати) — луғацҳунос олим. Бобурийлар сулоласи вакилларидан Аврангзеб (1658—1707) ҳукмронлиги давридаяшаган.
Муҳаммад Ёқуб Чингий таржимаи ҳоли бўйича унинг саройда хизмат қилгани, Келурнома номли ўзбекча-форсча луғат тузганидан бошқа маълумот мавжуд эмас. Ушбу луғат 15 бобдан иборат бўлиб, унинг 1—14-бобларида 400 га яқин туркий (ўзбекча) феъллар араб алифбоси тартибида ҳар бири 15 тагача шаклда берилган. Масалан, айтмоқ феъли асосий шакл сифатида келтирилиб, ундан кейин айтти — айтиптур — айтур — айтибиди — айтадур — айтмади — айтмаптур — айтмас — айтмабиди — айтмадур — айт — айтма — айтарбиз — айтмасбиз каби замон ва майл шакллари форсча таржимаси билан берилган. Луғатнинг сўнгги, 15-боби, ўз навбатида, 9 та қисмга бўлинади: бунда 820 га яқин сўз ва шакллар мавзу гуруҳларига бўлиб берилган.
Муҳаммад Ёқуб Чингий Келурномани тузишда ХВИИИ асрда Ҳиндистонда яшаган туркийзабон аҳолининг оғзаки нутқидаги луғавий бирликларни қамраб олишга ҳаракат қилган. Бундай бирликларнинг аксарияти ҳозирги ўзбек тилида ҳам қўлланса, айримлари (арна, атан, ача, эгачи, энгак, бут, илдирим ва бошқалар) ўзбек тили шеваларида учрайди, баъзи бирлари эса архаиклашиб, ҳозирги ўзбек тилида қўлланмайди. Луғатнинг 2 та қўлёзма нусхаси мавжуд бўлиб, уларнинг бири Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида (инв. №5052), иккинчиси Британия музейида сақланади[1].
Манбалар
Адабиёт
- Муҳаммад Якуб Чинги, Келурнаме (староўзбекско-персидский словар ХВИИИ в.). Введение, транскрипсия, перевод текста, глоссарий А. Ибрагимовой, Т., 1982.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |