Муҳаммад Ёқуббий — Бухоро амирлигининг давлат ва ҳарбий арбоби, қўшбеги (1860—1870)[1]. Қўшбеги амир Музаффарнинг дастлаб қули, сўнгра энг яқин кишиси бўлган[1][2].

Муҳаммад Ёқуббий
Қўшбеги
Мансаб даври
1860 – 1870
Ҳукмдор Амир Музаффар
Ўтмишдоши Азизбий
Вориси Муҳаммадбий
Ғузор беклиги ҳокими (бек)
Мансаб даври
1869 – ХИХ аср охири
Ҳукмдор Амир Музаффар
Ўтмишдоши Саид Абдумалик
Вориси Саид Акром
Каттақўрғон беклиги ҳокими (бек)
Мансаб даври
ХИХ аср 60-йиллари – 1868
Ҳукмдор Амир Музаффар
Вориси Умарбек
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги Бухоро амирлиги

Сиёсий ва ҳарбий фаолияти

Амир Музаффар даврида Муҳаммад Ёқуббий Каттақўрғон ва Ғузор бекликларига ҳоким этиб тайинланади. 1866—1868-йилларда рус қўшинининг Бухоро амирлигига қарши ҳарбий юришидан олдин Муҳаммад Ёқуббий Бухоро қўшинига бош қўмондон этиб тайинланади. Тарихчи Аҳмад Дониш Муҳаммад Ёқуббийга шундай таъриф берган[2]:

Бу инсон умри давомида милтиқ овозини эшитмаган, жанг майдонини кўрмаган, шунинг учун қўшиннинг энг кичиги бўлган навкарлар ҳам унинг қўшинга саркарда эканлигидан ҳижолатда бўлишарди.

1868-йилда Россия-Бухоро шартномасининг имзоланиши ва Бухоро амирлиги учун оғир шартлар қабул қилиниши ортидан халқнинг амир Музаффар сиёсати нисбатан норозилиги кучайди. Ўша йилнинг кузида Бухорода отаси тахтини эгаллашга учун Саид Абдумалик бошчилигида қўзғолон кўтарилади. Амир ёрдам сўраб, генерал-лейтенант Константин фон Кауфманга мурожаат қилади, Кауфман ёрдам кўрсатиш учун Бухорога генерал Александр Абрамов қўмондонлигида қўшин юборади. Абрамов ва Тўхтамиш иноқ қўмондонлигидаги бирлашган қўшиннинг артиллериясига бошлиқ этиб Муҳаммад Ёқуббий тайинлади. Қўшин томонидан 1868-йил 27-октябрда Қарши эгалланади. Шундан сўнг амир Муҳаммад Ёқуббий бошчилигидаги қўшинни Чироқчини эгаллашга жўнатади[3]. Қўзғолон бостирилгандан сўнг амир қўнғирот ва сарой уруғларининг исёнкор кишиларини жазолаш мақсадида Шерободга Саид Абдулмўмин ва Муҳаммад Ёқуббийни юборади. Шерободни эгаллаб, қўзғолончиларни муносиб жазолаган қўшбеги ундан сўнг Деновни эгаллайди. Денов орқали Ҳисори Шодмонга йўл олиб, иккинчи марта Ҳисор беклигини тўлиқ Бухоро амирлигига қўшиб олади, катта қўшин билан Кўлобга ҳарбий юришни давом эттиради. Муҳаммад Ёқуббий Кўлоб беклигини эгаллагандан сўнг, бекликга тегишли барча мол-мулкни олиб, қўшин билан Ғузорга қайтади ва ўша ерда қолади. Мирзо Абдулазим Сомий маълумотига кўра, қўшбеги ва бошқа баъзи ғуломлар ҳукмдорга катта таъсир ўтказишган, уларнинг рухсациз бошқалар бирон-бир ишга аралашишга журъат қилиша олишмаган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Мирза Салимбек. „Тарихи Салимий“ (рус тилида). Тошкент. Академия (2009). 2022-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 Аҳмад Дониш. „Тарихи салтанати хонадони манғития“ (рус тилида). Душанбе. Дониш (1967). 2022-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-ноябр.
  3. ↑ Мирзо Абдулазим Сомий Бўстоний. „Тарихи салотини манғития“ (рус тилида). Москва. Издателство восточной литератури (1962). 2022-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-ноябр.