(Абул Ҳасан) Муҳаммад ибн Исъҳоқ ибн Иброҳим ал-Ҳанзалий ал-Марвазий ар-Роҳувий (ҳижрий 289-йил (милодий 902-йил)да вафот этган) — Абу Яъқубнинг ўғли. Марвда туғилган ва Нишопурда ўсиб-улғайган. Хуросон, Ироқ, Ҳижоз, Шом ва Миср юртларида ҳадис ёзиб олган. Фиқҳ илми бўйича олим бўлган. Яхши сийратли ва ҳадисга амал қилувчи олим бўлган. Аввал Марвда, сўнгра Нишопурда қозилик лавозимида ишлаган. Уламолардан ривоят қилган ва ундан бошқалар ривоят қилганлар[1].

Муҳаммад ар-Роҳувий
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 902-йил (ҳижрий 289-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси олим ва қози

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 146-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.