Muhammad arshad
Мирзо Муҳаммад Аршад Али Акбар ўғли — Афг'он шоири, қобилиятли мусиқачи, хаттот ва йирик қасиданавис. У 1616-йилда Ҳирот нинг яқинидаги Барнобод шаҳрида таваллуд топган.
Ҳаёти ва ижоди
Муҳаммад Аршад ўз замонасида таниқли адиб сифатида ҳам шуҳрат қозонган. Шоир мумтоз адабиётнинг турли жанрларида ижод этган бўлса ҳам, унинг истеъдоди, айниқса, қасида жанрида ёрқин намоён бўлди. Унинг қасидалари замондошлари томонидан бадиий пухта асарлар сифатида тан олинган. Адиб нафақат шеърий ижод билан шуғулланган, балки ундан насрий асарлар ҳам сақланиб қолган. Профессор Жовиднинг гувоҳлик беришича, унинг насрий асарлари услуби етук ва гўзалдир У мусиқада истеъдод соҳиби, моҳир хаттот ва йирик дарийзабон шоир сифатида шуҳрат қозонган. Муҳаммад Аршад Барнобод кутубхонасида сақланган ҳар бир жилди 40 минг байтдан иборат 7 жилдлик шеърий антологияни ва Қур’они Каримни 8 марта ҳуснихат билан кўчирган.қасида жанрида баракали ижод қилган. Шоир девони мавжуд ва ҳозирга қадар сақланиб қолган. Унинг танланган шеърлари мажмуаси „Мирзо Аршаднинг танланган шеърлари“ номи билан 1348/1969 йилларда чоп этилди. Аршаднинг дарийзабон девони қасида, маснавий, ғазал, рубоий каби жанрларни қамраб олган. Девон таркибида беш минг байт атрофида шеър мавжуд. Бундан ташқари Муҳаммад Аршад катта ҳажмдаги „Гавҳар ёғдирувчи булут“ маснавийсини яратган ва ушбу асарида „Мойил“ тахаллусини қўллаган. Шоир 1701-йилда Барнободда вафот этган.
Ижодий мероси
خزان فسرده شده ونوبهارما نشکفت، گذشت فصل گل ولاله زارما نشکفت. هزار تخم فشاندیم در ریاض امید، به جز سرشک گلی درکنارما نشکفت. چگونه بر سر بازار گلفروش آریم، گلی که در چمن اعتبار ما نشکفت. هزار تجربه کردیم در بهار امید، به هیچ وجه گل اختیار ما نشکفت. گذشت فصل بهاروبه هیچ رنگ ارشد، شکوفه طرب از شاخسار ما نشکفت.
Куз сўлғинлиги келди, аммо бизнинг баҳоримиз чечак очмади, Гул фасли ўтдию бизнинг лолазоримиз гулламади. Умид боғларига мингта уруғ экдик, (аммо) (У ерда) кўз ёшимиздан ўзга биз учун бир гул ҳам очилмади. Гулфуруш бозорига қандай элтайлик, Бизнинг ҳурмат-эътиборимиз чаманида бир гул ҳам очилмаган бўлса. Умид баҳорида минг турли ҳаракатлар қилдик, (Аммо) биз истаган гул асти очилмади. Аршад, баҳор фасли ўтдию, бирон рангда ҳам Бизнинг шохчамизда хурсандчилик ғунчаси очилмади. Ғазалда Аршад ўзининг ҳаётдан қилган умид-орзулари рўёб¬га чиқмаганлигидан, шоир тили билан айтганда, „умид боғларига эккан минг дона уруғи“дан битта ҳам мақсад чечаги очилмага-нидан нолийди. Айни пайтда, нима учун унинг бундай кўргу¬лик¬ка йўлиққани ўқувчи учун қоронғилигича қолади. Шоир ижодини атрофлича ўрганиш бундай саволларга жавоб топиш имконини яратиши эҳтимолдан холи эмас.
Ҳаволалар
1.ҳттп://видаҳ.розблог.cом/пост/1079 2.ҳттп://www.либ.ир/боок/56172880