Муҳаммад бин Ҳомид Термизий – “Насойим ул-муҳаббат”да зикр этилган тасаввуф шайхи. Куняси – Абу Бакр. Хуросон ва Мовароуннаҳрдаги жавонмардлик тариқатининг намояндаси. Аҳмад Хизравайҳ ва Али бин Бундор Сўфий Сайрафий билан ҳамсуҳбат бўлган. Ўғли Абу Наср Муҳаммад бин Муҳаммад бин Ҳомид Термизий ҳам жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси ҳисобланган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.