Muhammad ibn Ismoil
Муҳаммад ибн Исмоил ал-Мактум (арабча: مُحَمَّد ٱبْن إسْماعِيل ٱلْمَكتُوم, лотин алифбосида: Муḥаммад ибн Исмāʿīл ал-Мактūм; тахминан 740-813) Исмоил ал-Муборакнинг тўнғич ўғли ва исмоилийликдаги еттинчи имом эди. Исмоил вафот этгач, унинг ўғли Муҳаммад ҳижрий 148 (милодий 765)-йилгача бобоси Жаъфар ас-Содиқ қарамоғида Мадинада яшашни давом эттирди. Абдуллоҳ ал-Афтаҳнинг вафотидан сўнг Муҳаммад ибн Исмоил Алийлар оқимининг Ҳусайнийлар тармоғидаги энг асосий аъзосига айланди. Бироқ, Мусо ал-Козимни ўз имоми деб тан олган рақиб гуруҳнинг мавжудлиги ва Аббосийлар халифалигининг барча Алийлик тарафдорларни таъқиб қилиши туфайли, Муҳаммад ўғиллари билан Мадинани тарк этиб, шарққа йўл олади. Шу сабабли у „ал-Мактум“ (сўзма-сўз „яширин“) номи билан танилган. Мадинада яшаган пайтида унинг икки ўғли, кўчиб кетганидан сўнг эса яна тўрт ўғли дунёга келади. Улар орасида унинг вориси Аҳмад ал-Вафий ҳам бор эди. Муҳаммаднинг авлодлари кейинчалик Ифриқия, Миср ва Левантнинг катта қисмини бошқарган, ҳамда Қоҳира шаҳрини барпо этган Фотимийлар сулоласига асос солади.
Муҳаммад ал-Мактум مُحَمَّد ٱلْمَكتُوم Исмоилий таълимотига кўра 7-имом | |
|---|---|
| Унвони |
ал-Мактум ал-Шакир |
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди |
ҳижрий 122 ≈ милодий 740 |
| Вафоти |
ҳижрий 197 ≈ милодий 813 |
| Дини | Шиалик |
| Фарзандлари |
Фарзандларининг рўйхати
|
| Ота-онаси |
|
Ҳаёти
Муҳаммад Исмоил ибн Жаъфарнинг тўнғич ўғли ва шиа имоми Жаъфар ас-Содиқнинг катта невараси эди[1]. Муҳаммаднинг ҳаёти ҳақида маълумотлар кам бўлиб, бугунги кунгача етиб келган, мавжуд маълумотларнинг аксарияти 15-асрда яшаган яманлик исмоилий олим ва диний раҳбар Идрис Имодиддиннинг баёнотидан олинган[2]. Унинг онаси Умму Фарва исмли чўри (умм ал-валад) эди[а][3]. Манбаларда айтилишича, Муҳаммад 765-йилда 26 ёшда бўлган, яъни у тахминан 738-йилда туғилган, бироқ Дастур ал-Мунажжимин номли бир манбада, унинг туғилишини ҳижрий 121-йилнинг Зулҳижжа ойига (милодий 739-йилнинг ноябри) тўғри келади деб кўрсатилган. Муҳаммад ҳаётининг дастлабки 24 йилини бобоси билан, кейинги 10 йилини эса оиласи билан Мадинада ўтказган[4].
Сунний тарихчи ал-Табарий (вафот этган 923-йил) Муҳаммадни ровий деб атайди[4][5]. У бу унвонни яширинишидан олдин қўлга киритган бўлиши керак.
Оиласи
Муҳаммаднинг Шарққа ҳижрат қилишидан олдин туғилган Исмоил ва Жаъфар исмли икки ўғли бўлган[6][7]. Улар тарихий шахслар бўлиб, ўзидан кейин кўп авлодлари яшаб ўтган[6]. Аммо Исмоилий асарларида уларнинг исмлари камдан-кам ҳолатда тилга олинади ва мазҳаб ривожида деярли ҳеч қандай рол ўйнамаган. Ҳижратдан сўнг Муҳаммаднинг яна тўрт ўғли дунёга келади. Улардан бири Абдуллоҳ бўлиб, исмоилийларнинг таъкидлашича, у Муҳаммаднинг қонуний вориси ҳисобланган[7][8].
Яна қаранг
Изоҳлар
Манбалар
- ↑ Дафтарй 2007, сс. 91, 95.
- ↑ Дафтарй 2007, с. 95.
- ↑ 3,0 3,1 Буюккара 1997, с. 63.
- ↑ 4,0 4,1 Тажддин 2009, с. 25.
- ↑ Ҳоллистер 1953, с. 205.
- ↑ 6,0 6,1 Иваноw 1942, с. 38.
- ↑ 7,0 7,1 Дафтарй 2007, с. 96.
- ↑ Тажддин 2009, сс. 26, 28.
Ҳаволалар
- Дафтарй, Фарҳад. Тҳе Исмāʿı̄лı̄с: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес, Сеcонд, Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2007. ИСБН 978-0-521-61636-2.
- Тажддин, Мумтаз Али. Бриэф ҳисторй оф тҳе Шиа Исмаили Имамс, Карачи, 2009. [яхшироқ манба керак]
- Иваноw, Владимир. Исмаили Традитион Cонcернинг тҳе Рисе оф тҳе Фатимидс. Исламиc Ресеарч Ассоcиатион, 1942. ИСБН 978-0-598-52924-4.
- Ҳоллистер, Жоҳн Норман. Тҳе Ши'а оф Индиа. Лузаc, 1953. ИСБН 978-8170691068.
- Буюккара, Меҳмет Али. Тҳе Имāми Ши'и мовемент ин тҳе тиме оф Мūсā ал-Кāẓим анд 'Али ал-Риḍа. Эдинбургҳ Университй Пресс, 1997.