Muhammad ibn Muhammad Axsikatiy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммад ибн Муҳаммад Ахсикатий(арабча:محمد بن محمد احسكاتي — Муҳаммад ибн Муҳаммад Ахсикатий — Тўлиқ исми:Абу Абдуллоҳ Ҳусомиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Умар Ахсикатий (вафоти 644/1247-йил)) — фақиҳ,назариётчи ва усулшунос.
Муҳаммад ибн Муҳаммад Ахсикатий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | фақиҳ |
Тарихи
Муҳаммад ибн Муҳаммад Ахсикатий фиқҳ илми назарияси, яъни усули фиқҳда таниқли, машҳур олим бўлган. Муҳаммад ибн Муҳаммад Ахсикатий Фарғона улуси пойтахти Ахсикатда туғилган.
Асарлари
Фиқҳ илми соҳасида машҳур бўлиб кетишига сабаб бўлган „Ал-мунтахаб фи усулил мазҳаб“ асарини ёзган. Муҳаммад ибн Муҳаммад Ахсикатийнинг шоҳ асари бўлган „Ал-мунтахаб…“ига Сиғноқийнинг „Ал-вофий“, Абдулазиз Бухорийнинг „Ғояту-т-таҳқиқ“, Амир Котиб Итқонийнинг „Ат-тибён“, Абулбаракот Насафийнинг махсус шарҳлари бағишланган. Алломанинг „Ал-мунтахаб…“ асари Лакҳнавда (1877 мил., 1318 ҳ., 1324 ҳ.), Деҳлида (Ҳиндистон) 1326/1907-йилларда нашр этилган. Бу нашрлар орасида Муҳаммад ибн Муҳаммад Ахсикатийнинг „Ал-мунтахаб..“ига Алоуддин Абдулазиз ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Бухорийнинг (739/1330-йил) „Шарҳул мунтахаб“ китоби эътиборли деб қаралади (Лакҳнав 1671, 1876-йиллардаги нашрлари мавжуд).[1]
Манбалар
- ↑ Ҳожи Халифа. Кашфуз зунун. Ж.2. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |