Мирзаев Муҳаммаджон (1913.13.8 — Тошкент — 1999.17.5) — бастакор, созанда (қашқар рубоби). Ўзбекистон халқ артисти (1967). Дастлаб Т. Жалилов, Ж. Султанов каби устозлардан мусиқа сирларини о’рганган. 1953 йили Тошкент Давлат консерваториясини тамомлаган. Ўзбек давлат филармониясининг халқ чолғулари оркестрида созанда (1936—40), ўзбек ашула ва рақс ансамблида (1940-йилдан), кейинчалик "Шодлик" ва "Лазги" ансамблларида (1968—73) мусиқа раҳбари бо’либ фаолият юритган. Қашқар рубобининг моҳир ижрочиси сифатида, унинг оммавийлашуви ва репертуарининг бойишига катта ҳисса қўшган. Бастакорлик фаолиятида янгича талқин ё’лларини кашф этиб, о’з мактабини яратган санъаткорлардан. Ўзбек миллий (айниқса, Фарг’она—Тошкент) мусиқа услубларига таяниб, лирик ва рақс куйлари ("Дилдор И—ИИ", "Баҳор валси", "Янги танавор", "Тонг маликаси", "Дилдор ўйнасин" ва бошқалар), ашула, қўшиқ ва яллалар ("Меҳнат аҳли", "Кўзларинг", "Суратинг", "Ёр истаб", "Қачон бўлғай", "Якка бу Фарғонада", "Парвона бўлдим", "Ширмоной", "Олтин сандиқ" ва бошқалар) яратган. М. басталаган мусиқалар ўзининг нафислиги, оҳангдорлиги, мазмуни ва ёрқин миллий руҳи билан ажралиб туради. Консерт дастурларида халқ ("Яллама ёрим"), ўзбек бастакор ва композиторлари асарлари ("Кўрмадим", Д. Зокиров, "Лирик куй", Т. Жалилов ва бошқалар)ни маҳорат билан, куйларга усталик билан сайқал бериб ижро этган. Уғли - Шавкат М. (Муҳаммедов) — созанда (қашқар рубоби) ва бастакор. Ўзбекистонда хизмат курсатган артист, "Дўстлик" ордени билан мукофотланган (2000). "Ўзбекнаво" давлат бирлашмасида созанда.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил