Муҳаммаджон Тинишбоев,(1879.12.5, Еттисув вилояти – 1938.20.4) – давлат ва жамоат арбоби, тарихчи олим. Туркистон мухторияти ҳукуматининг 1бош вазири (1917-йил ноябр—дек.) ва ички ишлар вазири (1917-йил ноябр – 1918-йил феврал). Алаш Ўрда ҳукуматининг ички ишлар вазири (1917-йил декабр—1920-йил март). Петербург темир йўл транспорти муҳандислари интини тугатган (1906). 2Давлат думаси депутати (1907-йилдан). Муваққат ҳукуматнинг Туркистон комитета аъзоси (1917). Туркистон Реепубликаси сув хўжалиги бошлиғи (1922), Ер суғориш бўлими бошлиғи (1924). Тошкентдаги қозоқ халқ маориф институтида туркий халқлар тарихи, математика, кимё ва физикадан даре берган (1920—25). Еттисув губерняси (области) ижроия комитети темир йўл бўлими бошлиғи (1926). Туркистон – Сибир (Турксиб) магистралида турли лавозимларда ишлаган (1927— 30). 1930-йил 3-августда совет режими томонидан қамоққа олинган, 3 йилга сургун қилинган (1932— 35). Гурев – Кандигач темир йўлда ишлаган (1935— 37). Тошкентда қайта қамоққа олиниб (1937-йил 21-ноябр), отиб ташланган. 1959-йилўлимидан сўнг окланган. Т. туркий халклар тарихига оид кўплаб асарлар, жумладан, „Қирғиз-қозоқ халқи тарихига оид материаллар“ (рус тилида, Т., 1925), „Туркмўғул тарихи“ (1923) ва бошқа муаллифи.

Муҳаммаджон Тинишбоев
қозоқча: Мұхаметжан Тынышбайұлы
 Туркистон мухториятининг вазири-раиси
Мансаб даври
1917-йил 28-ноябр – 1917-йил 12-декабр
Ўтмишдоши Ташкил этилган
Вориси Мустафо Чўқай
 Туркистон мухторияти ички ишлар вазири
Мансаб даври
1917-йил 28-ноябр – 1917-йил 12-декабр
Ўтмишдоши Ташкил этилди
Вориси Бекор қилинди
 Алаш Ўрда Муваққат Халқ Кенгаши аъзоси
Мансаб даври
1917-йил 10-декабр – 1920-йил 5-март
Ҳукумат бошлиғи Алихан Букейханов
 Россия империяси Давлат Думаси депутати
Мансаб даври
1906-йил 27-апрел – 1906-йил 22-июл
Монарх Николай ИИ
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 12-май 1879-йил
Жиланди тоғ этаклари, Маканчи-Садировская волости, Лепсинский тумани, Семиреченск вилояти, Россия империяси
Вафоти 21-ноябр 1937-йил(1937-11-21)
(58 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР
Миллати Қозоқ
Сиёсий партияси Алаш
Таълим Верний эркаклар гимназияси, Император Александр Ⅰ Санкт-Петербург давлат алоқа университети
Дини Ислом
Илмий унвони механика, муҳандислик, темир ё'л муҳандислиги
Хизмат йиллари 1917-1920

Манбалар