Гулханий (тахаллуси, асл исми Муҳаммад Шариф)(тах. ХВИИИ асрнинг охири – Қўқон – 1920-йил) – ўзбек мумтоз шоири, ўзбек адиби, масалнавис, ўзбек адабиётида сатирик мактаб яратувчиларидан бири.

Гулханий
Таваллуди
Муҳаммад Шариф

ХВИИИ аср
Вафоти 1920-йил
Қўқон
Касби Шоир, адиб

Ҳаёти

Муҳаммад Шариф Гулханий ХВИИИ асрнинг охирги чорагида Тоғли Дарвозда таваллуд топган. Лекин айримлар уни Қўқонда дунёга келган деб ҳам ҳисоблашади[1]. Ҳаёти ва ижоди ҳақида „Мажмуаи шоирон“ (Фазлий Намангоний), „Туҳфат ул-ахбоб“ (Қори Раҳматуллоҳ Возеҳ), „Сабот ул-башар ва тарихи муҳожирон“ (Дилшод Отин) каби асарларда айрим маълумотлар келтирилган. Фазлий Гулханийнинг „Кўҳистон мулкидан“ эканлигини таъкидласа, Возеҳ уни наманганлик, дейди. Гулханий Наманган ва Қўқонда яшаган, оз вақт ҳаммомда ўт ёқувчи – гўлах вазифасида ишлаган (тахаллуси шундан). Қўқон хони Амир Олимхон навкарлари сафида хизматда бўлган (1801–1810). Мустақил мутолаа йўли билан мумтоз адабиётни ўрганган. Олимхон вафотидан (1811) сўнг тахтга ўтирган Амир Умархон (Амирий) Гулханийни сарой шоирлари даврасига жалб этган. Шоир хонни мақтаган, унинг ғазалларига назиралар битган. Умархон вафотидан сўнг ватанига қайтиб, кўпроқ оддий инсонларга манзур бўлувчи шеърлар ёза бошлаган. Ўтли ҳажвларни яратган[2].

Ижоди

Гулханий ўзбек ва тожик тилларида ижод қилган. Турк ва форс тилларида ҳам асарлар битган. Бизгача бир неча ғазали, ҳажвиялари ҳамда „Зарбулмасал“ („Япалоққуш“ ҳикояси) насрий асари етиб келган.

Ғазаллари

Ғазалларида лирик қаҳрамоннинг руҳий кечинмалари, баҳор, реал ҳаётий манзаралар ўз ифодасини топган („Бармоғим“, „Эй тўти“, „Лола кўксидек бағрим...“). „Бидеҳ“ (бергил, бер менга) радифли ғазалида шоир навкарлик давридаги ҳаётини тасвирлаган. Бу ғазалга чуқурроқ назар ташланса, муаллиф катта ижтимоий масала — ўз даврининг ҳарбий тартиби, расм-русумлари ҳақида фикр юритганлигини кузатиш мумкин. Ғазалида лирик қаҳрамоннинг образи умумлашма образ даражасига кўтарилган. Гулханий ўзининг зўр истеъдоди, тажрибаси, турмушга ҳаққоний қарай билиши туфайли халқчил ижодкор сифатида кўринган. Шоирнинг бизга маълум ғазалларининг айримлари Амирий шеърларига назира тарзида яратилган бўлиб, улар оддий тақлидчилик доирасида қолмай, баркамол мустақил бадиий асар даражасига кўтарилган. Гулханийнинг шеърий ижоди, гарчанд, ҳажман катта бўлмасада, ХИХ аср ўзбек миллий адабиёти ривожига самарали таъсир кўрсатди.

„Зарбулмасал“ асари

„Зарбулмасал“ асари нафақат ўзбек мумтоз адабиёти, балки бутун Шарқ адабиётининг ҳам нодир намунасидир. „Зарбулмасал“ асари Умархоннинг топшириғи билан ёзилган. Гулханий унда халқ мақоллари (400 га яқин мақол), сажлар (қофияли наср), масал ва ривоятларданфойдаланган. Бу масал ва ривоятлар тематик жиҳатдан бир-бирига боғланиб, ягона бир сюжетни ташкил этган. Асарда Япалоққуш билан Бойўғлининг қуда-анда бўлиши саргузаштлари мажозий, ўткир ҳажвия тарзида тасвирланган. Гулханий қушларнинг ўзаро мураккаб муносабатлари асосида ўз даври ижтимоий ҳаётининг танқидий манзарасини яратган.

„Зарбулмасал“да „Калила ва Димна“ да шарқ мумтоз насри анъаналари давом эттирилган. Ҳажвий қисса жанрида яратилган бу асарларда рамзий-мажозий тимсоллар воситаси билан замонасининг носозликлари фош этилган. „Зарбулмасал“ нинг бир неча қўлёзма ва босма нусхалари мавжуд, улар ЎР ФА ШИ да сақланади. Айрим манбаларда девон топилгани айтилсада, бироқ у топилмаган.

Хотира

Гулханий ижоди А.Қаюмов, М.Сале, Фитрат, Б. Каримов, Р.Муқимов, Ф.Ишоқов, М. Қўшжонов, М. Қўшмоқов, А. Асроров в. б. олимлар томонидан ўрганилган.

Шоир номи Қўқон шаҳри ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманларида жойлашган кўчаларга берилган[3].

Нашр қилинган асарлари

  • Гулханий. Зарбулмасал (нашрга тайёрл. Ф.Ишоқов). - Т: 1958;
  • Ўзбек адабиёти. 4 жилдлик 3-жилд. - Т: 1959;
  • Гулханий. Танланган асарлар. - Т.: 1951, 63б.

Адабиётлар

  • Муқимов Р., Гулханийнинг ҳаёти ва адабий фаолияти, Самарқанд, 1955; Зоҳидов В., Ўзбек адабиёти тарихидан, Т., 1961; Ишоқов Ф., Гулханий ва унинг адабий мероси, Т., 1974.
  • Абдурашид Абдуғафуров.
  • Ўзбек адабиёти тарихи. 4-жилд. — Т.: 1978;
  • Ф.Ишоқов. Гулханий ва унинг „Зарбулмасал“ асари. — Т.: Фан, 1972;
  • Ф.Ишоқов. Мактабда Гулханий ижодини ўрганиш. — Т.: 1986;
  • М.Қўшжонов. „Зарбулмасал“ асарининг бадиий хусусиятлари. Китобда: Моҳият ва бадиият. — Т.: 1974;
  • М.Қўшмоқов. Мулла Гулханий. „Шарқ юлдузи“ журнали 1991, № 1.
  • Танланган асарлар. Зарбулмасал ва ғазаллар, Т., 1960.

Манбалар

  1. ↑ Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет. 
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ „Газета.уз“.

Ҳаволалар