Муҳсин Муҳамадиев (1966-йил 21-октябр – 2026-йил 1-январ) – тожикистонлик ва россиялик футболчи ва футбол мураббийи[1]. Тожикистон футбол тарихидаги энг кучли футболчилардан бири сифатида эътироф этилади.

Муҳсин Муҳамадиев
Файл:Мухсин Муслимович Мухамадиев.жпег
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Муҳсин Муслимович Муҳамадиев
Таваллуд санаси 21-октябр 1966-йил
Таваллуд жойи Душанбе, Совет Иттифоқи
Вафот санаси 1-январ 2026-йил(2026-01-01)
(59 ёшда)
Вафот жойи Душанбе, Россия
Бўйи 1.72 м (5 фт 7 1⁄2 ин)
Амплуаси Стрикер
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Помир Душанбе
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1983 Помир Душанбе
1983—1984 Пахтакор (Қўрғонтепа)
1985—1992 Помир Душанбе 207 (72)
1992—1993 Локомотив Москва 41 (12)
1993—1994 Анкарагücü 29 (4)
1994—1995 Спартак Москва 30 (13)
1996—1997 Локомотив Нижний Новгород 57 (17)
1997—1998 Аустриа Wиэн 13 (0)
1998 Торпедо Москва 14 (2)
1999 Шинник Ярославл 11 (1)
1999 Бухоро 7 (7)
2000—2001 Динамо 45 (41)
2001 Арсенал Тула 11 (1)
2002 Витяз Подолск 11 (1)
Тотал 3 (3)
Миллий терма жамоа
1992 Тожикистон 1 (2)
1995 Россия 1 (1)
Бошқарган клублари
2003—2005 Витяз Подолск (мураббий)
2006—2008 Витяз Подолск
2008—2012 Рубин Казан (спорт директор)
2013—2015 Тожикистон
2016 Ордабаси (ёрамчи мураббий)
2016—2018 Истиқлол
2019—2020 Бухоро
2022—2024 Истиклол 1-вице пр
2024—2025 Хатлон спорт др
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти давомида Тожикистон ва Россия терма жамоаларида ўйнаган.

Биографияси

1966-йил 21-октябрда Душанбеда туғилган. Биринчи мураббий – Николай Алексеэвич Воинов.

Футболчилик фаолияти

Клуб

Фаолиятини „Пахтакор“ (Қўрғонтепа) жамоасида бошлаган. 1985-йилдан Тожикистон ССРнинг етакчи клуби, Душанбенинг „Помир“ клубида фаолиятини давом эттирган. 1991-йилги мавсум олдидан у Киевнинг „Динамо“ жамоасига ўтиши режалаштирилганди, бироқ клуб уни рўйхатга олишга улгурмаган[2].

1992-йилги мавсумини Помирда жамоасида бошлаган. Тожикистон мустақил чемпионатида 3 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган. Чемпионат савияси ниҳоятда паст эканини тушуниб, 1992-йилги МДҲ кубоги учун ярим финал ўйинидан сўнг Москвада қолган ва Юрий Сёмин мураббийлигидаги, „Локомотив“ клубига ўтиш таклифини қабул қилган.

Кейинчалик Россиянинг „Спартак“ (Москва), „Торпедо“ (Москва), „Локомотив“ (Нижний Новгород) ва бошқа клубларида ўйнаган.

Унинг клуб фаолиятидаги энг ёрқин ўйинлардан бири 1994-йил 23-ноябрда Москвада Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ўйинида „Спартак“ сафида Киевнинг „Динамо“ клубига қарши ҳал қилувчи голни урганида юз берган.

1998-йилда Рашид Раҳимовнинг тавсияси билан ўткир ҳужумчи излаётган Венанинг „Австрия“ клубига ўтган. Мавсум охиригача шартнома тузган ва тугагач, Россияга қайтган.

2000-йилда Динамо Самарқанд билан Ўзбекистон Кубоги финалига қадар етиб борган. Муҳсин Самарқанд клубида тўп сурган даврида жамоанинг асосий тўпурари бўлган[3].

Профессионал футболчилик фаолиятини 2002-йилда Россия иккинчи дивизиони „Витяз“ (Подолск) клубида якунлаган.

Халқаро

Муҳаммадиев халқаро даражада ҳам Тожикистон, ҳам Россия учун ўйнаган[3]. У Россия терма жамоаси сафида ўтказган ягона ўйинида – 1995-йил 6-май куни Москвада Фарер оролларига қарши бўлиб ўтган Евро-96 саралаш учрашувида гол урган[4].

Мураббийлик фаолияти

2002-йилда „Витяз Подолск“да ўйнашни тугатгандан сўнг жамоа қолган ва 2003-йилда клубнинг ёшлар жамоаларидан бирига мураббий этиб тайинланган. 2006-йилда эса асосий жамоага мураббий этиб тайинланган[5] Муҳамадиев Витяз Подолскини 2008-йилгача бошқарган. 2008-йилдан 2012-йилгача Қозоннинг „Рубин“ клубида спорт директори сифатида ишлаган[5].

2013-йил июл ойида Муҳамадиев Тожикистон терма жамоасинига[6] бош мураббий сифатида тайинланган. Икки йил давомида жамоани бошқарган ва 2015-йил 16-июлда истеъфога чиққан[7]. Тожикистон терма жамоасидаги лавозимини тарк этгач, 2016-йилги мавсумнинг биринчи ярмида Бахтияр Байсеитовнинг „Ордабаси“даги мураббийлар штабида ишлаган[8].

2016-йил 31-октябр куни „Истиқлол“ клубига бош мураббий этиб тайинланган[5]. 2017-йилнинг 18-сентябр куни „Истиқлол“ клуби „Панжшир“ жамоаси устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Тожикистон лигасининг олтинчи чемпионлигини қўлга киритган[9]. 2018-йилги АФC кубоги турниридаги иштирокини гуруҳ босқичиёқ якунлаганидан 6 кундан сўнг, 2018-йилнинг 22-майда Муҳамадиев „Истиқлол“ клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиққан. Клубга Алишер Тўхтаев бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланган[10].

2019-йил 9-июн куни Ўзбекистон Суперлигаси вакили „Бухоро“ клубига бош мураббий этиб тайинланган[11].

2020-йил 30-июн куни „Бухоро“ футбол клуби билан ўзаро келишувга кўра шартнома бекор қилинди.

2022-йил 4-февралда Муҳамадиев Қозоннинг „Нефис“ клуби бош мураббийи бўлгани ва унинг раҳбарлиги остида жамоа учта ўйин ўтказгани ҳақида маълумот тарқалди, бироқ расмий тайинлов тўғрисида хабар берилмаган[12].

2022-йил июн ойида у „Истиқлол“ клубининг биринчи вице-президенти этиб тайинланди[13].

2023-йилда у „Афсоналар кубоги“ мусобақасида МДҲ терма жамоасига мураббийлик қилди[14].

2024-йил феврал ойида Муҳамадиев ўз фаолиятини бошлаган, илгари „Пахтакор“ номи билан танилган Тожикистоннинг „Вахш“ футбол клуби директори этиб тайинланди[15][16].

Вафоти

2025-йил февралида Туркияда „Вахш“ клуби билан ўқув-машғулот йиғинида бўлган пайтда Муҳамадиев инсулт ўтказди. Кейинчалик у Москвага олиб кетилди ва у ерда яна бир неча марта хуружлар кузатилди[17][18]. 2025-йил июнида у Россия ФМБА Федерал мия ва нейротехнологиялар марказининг реанимация бўлимига барқарор оғир аҳволда ётқизилди ва сунъий нафас олиш аппаратига уланди[19]. 2025-йил июн ойи охирида Муҳамадиев ярим йил давомида бир неча марта инсулт ўтказгани маълум бўлди[20]. 2025-йил сентябрида у касалхонадан чиқарилди[21].

Муҳамадиев 2026-йил 1-январда[22] Москвада вафот этди. у ерда клиникалардан бирида даволанаётган эди[23].

Фаолият статистикаси

Халқаро

2016-йил 31-октябрга асосан тўғри[1]
Миллий терма жамоа Йил Ўйинлар Гол
Тожикистон
1992-йил 1 2
Жами 1 2
Россия
1995-йил 1 1
Жами 1 1
№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 1995-йил 6-апрел Лужники стадиони, Москва, Россия  Фарер ороллари
3–0
3–0
1996-йилги Европа чемпионати саралаши

Бошқарув

Ўйин 2019-йил 30-сентябрда ўтказилган Фақат расмий мусобақа ўйинлари ҳисобга олинади.
Жамоа Бошлаган Якунлаган Ў Ғ Д М УГ ЎГ Ғ% Ютуқлар Изоҳ
Tojikiston Тожикистон 2013-йил июл[6] 2015-йил 16-июл[7] 10 4 1 5 17 18 040,00
Tojikiston Истиқлол 2017-йил 1-январ[5] 2018-йил 22-май[10] 52 37 10 5 129 47 071,15 Тожикистон Олий лигаси (1), Тожикистон Суперкубоги (1)
Oʻzbekiston Бухоро 2019-йил 9-июн[11] 14 3 3 8 12 32 021,43

Ютуқлари

Футболчи

  • Россия чемпиони (1) : 1994[1][5]
  • СССР Биринчи лигаси ғолиби: 1988 (биринчи марта олий лигага йўлланмани қўлга киритган Помирнинг Душанбе клуби билан)
  • 2000-йилги Ўзбекистон кубоги финалчиси.

Бош мураббий ва спорт директори

  • ПФЛ Иккинчи Дивизион Маркази зонаси ғолиби (1): 2007
  • Россия чемпиони (2): 2008, 2009
  • Россиянинг бронза медали совриндори: 2010
  • Россия кубоги соҳиби: 2011/2012
  • Россия кубоги финалчиси: 2008/2009
  • Россия Суперкубоги ғолиби: 2010
  • Ҳамдўстлик чемпионлари кубоги ғолиби: 2010
  • Тожикистон чемпиони (2): 2016, 2017
  • Футбол Федерацияси кубоги соҳиби Тожикистон (2): 2017 , 2018
  • Тожикистон Суперкубоги соҳиби: 2018
  • ОФК кубоги финалчиси: 2017

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Плаер профиле“. Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом. Қаралди: 28-ноябр 2013-йил.
  2. ↑ Еженеделник „Футбол“, № 3 (2897), 2016 г., с. 20. Мухсин Мухамадиэв: „В Марокко два тулских самовара ми меняли на кожаную куртку“
  3. ↑ Виктор Хохлюк: „Наши футболниэ легенди. Голеадори бившего СССР в футболних битвах зарубежя“. – Москва. – 2018. – стр. 128. ИСБН 978-5-604-10716-4
  4. ↑ „Плаерс Аппеаринг фор Тwо ор Море Cоунтриэс“. РСССФ. Қаралди: 28-ноябр 2013-йил.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 „Главным тренером "Истиклола" назначен Мухсин Мухамадиев“ (русча). фc-истиклол.тж. ФC Истиклол (31-октабр 2016-йил). Қаралди: 31-октабр 2016-йил.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Мухсин Мухаммадиев официально возглавил сборную Таджикистана“ (Тажик). Тажикистан Фоотбалл Федератион (2-июл 2013-йил). 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-ноябр 2013-йил.
  7. ↑ 7,0 7,1 „ру:Мухсин Мухаммадиев покинул свой пост“ (Руссиан). ффт.тж/. ТФФ (2015-йил 16-июл). Қаралди: 2015-йил 14-октябр.
  8. ↑ „Экс-тренер Ордабасы возглавит Истиклол“ (русча). www.спорц.кз. спорц.кз (31-октабр 2016-йил). Қаралди: 31-октабр 2016-йил.
  9. ↑ „Истиклол – шестикратный чемпион Таджикистана!“ (русча). фc-истиклол.тж. ФC Истиклол (18-сентабр 2017-йил). 17-феврал 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-сентабр 2017-йил.
  10. ↑ 10,0 10,1 „Мухсин Мухаммадиев ушел в отставку“ (русча). фc-истиклол.тж. ФC Истиклол (22-май 2018-йил). 28-май 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-май 2018-йил.
  11. ↑ 11,0 11,1 „МУХСИН МУХАММАДИЕВ НАЗНАЧЕН ГЛАВНЫМ ТРЕНЕРОМ КЛУБА БУХАРА“ (русча). ффт.тж/. Фоотбалл Федератион Тажикистан (9-июн 2019-йил). 2022-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июн 2019-йил.
  12. ↑ Артем Гафаров, Евгений Калашников. „Казанский ФК «Нэфис» возглавил бывший помощник Бердыева“ (ру). снтат.ру (2022-йил 4-феврал). 2022-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-декабр.
  13. ↑ „Мухсин Мухамадиев назначен первым вице-президентом «Истиклола»“ (ру). спорц.тж. — новость. 2023-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-июн.
  14. ↑ „«Если в России хотят попасть на ближайший чемпионат мира, стоит перейти в Азию». Интервью Мухсина Мухамадиева“ (ру). Матч ТВ. 2023-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 24-июл.
  15. ↑ Спорц.тж „Мухсин Мухаммадиев переезжает в Бохтар: он будет поднимать «Вахш»“ (ру-РУ). СПОРТС.тж: Все новости спорта в Таджикистане, СНГ и в мире (2024-йил 23-феврал). 2025-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 5-июл.
  16. ↑ „Мухсин Мухаммадиев назначен директором клуба, где начинал карьеру футболиста“ (ру). Фергана. 2024-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 24-июл.
  17. ↑ „Тяжелые удары судьбы. Легендарный спартаковец Мухамадиев борется за жизнь после череды инсультов“ (ру). Комсомольская правда. Қаралди: 2025-йил 24-июл.
  18. ↑ „Экс-форвард «Спартака» Мухамадиев перенес несколько инсультов“ (ру). Спорт-Экспресс. Қаралди: 2025-йил 24-июл.
  19. ↑ „Источник: экс-футболист "Спартака" находится в реанимации“ (ру). РИА Новости. Қаралди: 2025-йил 24-июл.
  20. ↑ Экс-нападающий „Спартака“ Мухамадиэв перенёс несколко инсултов
  21. ↑ „Бывшего футболиста "Спартака" Мухамадиева выписали из больницы после инсультов“ (ру). ТАСС. Қаралди: 2025-йил 16-октябр.
  22. ↑ „Умер бывший футболист «Спартака» Мухсин Мухамадиев“ (ру). ТАCC (2026-йил 1-январ). Қаралди: 2026-йил 1-январ.
  23. ↑ „Место похорон Мухамадиева будет зависеть от решения его семьи“ (ру). ТАCC. Қаралди: 2026-йил 1-январ.