Насруллоҳ Муин Нажафободий (1952-йил 20-январда туғилган), Муин тахаллуси билан танилган, эронлик поп ва анъанавий мусиқа йўналишида ижод қилувчи хонанда. Мусиқа ва қўшиқчиликдаги фаолиятини 18 ёшида бошлаган. Еки Ро Дуст Мидорам номли илк расмий қўшиғи 1979-йилда чиқарилган ва ушбу қўшиғи орқали машҳурликка эришган. 1979-йилда Эрондаги инқилобдан сўнг, мусиқа фаолларига чекловлар қўйилиши натижасида Муин АҚШга кўчиб ўтади ва у ерда ўзининг Мипарстам номли биринчи расмий албомини чиқариш билан фаолиятини давом эттиради.

Муин
форсча: معین‎‎
Таваллуди Насруллоҳ Муин Нажафободий
1952-йил 20-январ (1952-01-20) (74 ёш)
Жанрлар поп, форс анъанавий мусиқаси
Касби хонанда
Фаолият йиллари 1970-ҳ. в.
Лейбллар Паричеҳ Аваз Cомпанй, Таранеҳ Реcордс, МЗМ, Аванг Мусиc, Радио Жаван, Cалтех Реcордс
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ

Ёшлиги

Муин Эроннинг Исфаҳон устонидаги Нажафобод шаҳрида диний ва молиявий жиҳатдан ўрта синф оиласида туғилган[1]. Болалигидан қўшиқ айтишга қизиқиши маълум бўлган. Муин ўз фаолиятини 18 ёшида бошлаган ва бир мунча вақт баъзи эронлик мусиқа усталарининг таълимидан фойдаланган. Муин Еки Ро Дуст Мидорам номли илк қўшиғини 1979-йили Теҳронда чиқарган. Ушбу қўшиқ одамлар орасида шунчалик кенг тарқалганки, қисқа вақтдан сўнг Эрондан кетиб, инқилобдан кейин Америкага кўчиб келган бошқа эронлик хонандалар томонидан ижро этилади. Ушбу қўшиқнинг чиқиши билан Моэин бир кечада кўпчилик йиллар давомида эришишга интилган шуҳратга эришади ва таниқли хонандага айланади[2].

Фаолияти

Санъатдаги фаолиятини радиода қўшиқ айтишдан бошлаган ва 1983-йилдаги Мипарастам дан олдин бир нечта албом чиқарган. Мипарастам унинг Эронда катта эътиборга сазовор бўлган биринчи албоми эди. Кейинчалик Муин Эронда катта шуҳрат қозонган ва дунёнинг турли бурчакларида концертлар берган. Уни „Жавдон Садойи Ишқ“ деб аташади, бу „Севгининг абадий овози“ деган маънони англатади[3]. Муин романтик ва қайғули асарларни тақдим этишда ўзига хос маҳоратга эга, бу унинг овозидаги яширин дард ва қайғу билан боғлиқ.

Шахсий ҳаёти

38 ёшида испан қизига уйланган. Икки йил ўтгач, биринчи фарзанди туғилади[4].

Муин хотинидан ажралиб, бир муддат ёлғиз яшаган. Иккинчи марта уйланади. Иккинчи хотини эронлик Пантея бўлиб, ундан бир қизи бор.

Муин ҳозирда Лос-Анжелеснинг Энcино маҳалласида яшайди.

Дискографияси

Студиявий албомлари

  • Мипарастам (1983)
  • Арезо (1984)
  • Ҳавас (1985)
  • Кабеҳ (1986)
  • Гулҳойи Ғурбат (Ҳайида билан) (1987)
  • Сафар (1987)
  • Би Би Гул (1988)
  • Собҳет Бехеир Азизам (1989)
  • Исфаҳон (Фаёза билан (1990)
  • Би Ту Миандишам (1991)
  • Намоз (1992)
  • Хотира 7 (1992)
  • Таввалуд-и Ишқ (1994)
  • Мусофир (1994)
  • Панжара (1997)
  • Муаммо (1998)
  • Парвоз (2000)
  • Лаҳзеҳо (2002)
  • Тулу (2007)
  • Моандигар (2020)

Сингллари

  • Хотира (2010)
  • Ҳамдам (2011)
  • Бачаҳойи Алборз (2011)
  • Дилам Тангете (2012)
  • Мажнун (2012)
  • Мардум (2012)
  • Гуле Ноз Дарум (2013)
  • Паранда (2013)
  • Оғуш (2013)
  • Таркам Накун (2013)
  • Ҳавойи хуне (2014)
  • Би Ту Мадюнам (2014)
  • То Ки Тамуми Дунёми (2014)
  • Шомал (2015)
  • Оташи Дил (2015)
  • Ошиқ Ки Беши (2015)
  • Би Ту Немитунам (2016)
  • Чи Соли Беше Имсол (2016)
  • Кенаре Ту (2017)
  • Жони Ман (2017)
  • Дилам Тангете (2017)
  • Дивунеги Накун (2017)
  • Санге Хара (2018)
  • Шуғе Сафар (2018)
  • Хунийи Арезу (2018)
  • Ҳаминжури Немимуне (2019)
  • Бо Ман Бемун (2019)
  • Би Дидоне Ман Биё (2019)
  • Ка'аба (2019)
  • Дивона Мирағсад (2021)
  • Илоҳий Ноз (2021)
  • Ҳамдам (2021)
  • Фағат Ту (2022)
  • Ҳавас (Ливе Версион) (2022)
  • Одамият (2023)
  • Наро (2023)

Wорлд Тоур Фалл (2023):

  • Би Ту Миандишам
  • Танҳатарин Мард
  • Ҳамседа
  • Танноз
  • Зендеги Бо тоу
  • Сиёҳ Чешмун (2023)

Манбалар

  1. ↑ „ББCПерсиан.cом“. www.ббc.cом. Қаралди: 2023-йил 14-май.
  2. ↑ „ББCПерсиан.cом“. www.ббc.cом. Қаралди: 2023-йил 14-май.
  3. ↑ Моэин Оффиcиал Профиле Ин Фаcебоок - Абоут Паге
  4. ↑ „گفتگو با معین ۱“ (фа). ББC Неwс فارسی (2012-йил 10-май). Қаралди: 2023-йил 14-май.

Ҳаволалар