Мулда (нем. мулде — тоғора) (геологияда) — қия синклинал бурмаланиш ёки тектоник чўкиш натижасида шаклланган товоқсимон ётқизиклар. Баъзан синклинал бурмаларнинг пастки қисми ҳам М. деб аталади. Геосинклинал-ороген ва платформа структураларининг оралиғида қўшимча деформация натижасида вужудга келган ва кўпинча қўнғир кўмир ҳавзалари пайдо бўлиши билан боғлиқ М.лар фарқ қилинади.

Конларни қазиб олиш натижасида пайдо бўладиган ва таъсири ер юзасигача тарқаладиган жинсларнинг силжиш ҳоллари чўкиш ёки силжиш М.си деб юритилади. Ер остидан фойдали қазилмалар казиб олинадиган ҳудудларда чўкиш эҳтимоли бўлган, яъни силжиш М.сида бино ва иншоотлар қурилиши тақикланади, бу майдонлар конга ажратилган ҳудуд деб ҳисобланади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил