Multiprogrammalash
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мултипрограммалаш (мулти... ва программа) — турли масалаларга тааллуқли бир неча дастур (программа)ни рақамли ҳисоблаш машинаси (РҲМ) да бир вақтда бажариш усули. Кўп дастурли режимда РҲМ хотирасида бир йўла бир неча масала дастури бўлади. Бир дастур тугаши билан (ёки бир дастурни бажариш кечикса) М. 2дас-турга ўтишга имкон беради. Агар РҲМ бир вақтда бир неча абонентнинг дастури билан банд бўлса, у кўп дастурли режимда, бир абонентнинг дастури билан банд бўлса, бир дастурли режимда ишлаётган ҳисобланади. М.дан асосий мақсад — РҲМ қурилмаларининг бўш туриб қолишига йўл қўймаслик, иш унумдорлигини ошириш. Бошкарувчи дастур (монитор) бир дастур тугаши билан 2-дастурнинг бажарилишини таъминлайди. М. аппарат ва дастур воситалари билан амалга оширилади. Аппарат воситаларига хотира муҳофазаси ва тўхтатишларни ташкил қилиш киради. Дастур воситалари диспетчердастурлар ва программалаш тилларидан иборат.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |