Muomala
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муомала (иқтисодиётда) — меҳнат маҳсулотларини олдисотди воситасида айирбошлаш. Товар хўжалиги учун хос. М. бевосита айирбошлашпзм пул воситачилиги билан фарқ қилади. М. ибтидоий жамоа тузумининг охирларида, натурал хўжалик асосида товар хўжалигининг пайдо бўлиши билан бошланган. Алмашув учун мақсулот (товар) ишлаб чиқариш шакллана бошлагач, алмашувга зарурият туғилган, натижада М. келиб чиққан. Товарларнинг оддий, бевосита алмашуви (Т—Т)дан фарқли равишда М.да томонлар пул орқали боғланадилар (Т— П—Т). Алмашув иштирокчиларидан бирининг қўлига ўтган пул маълум вақтдан сўнг товарлар ва хизматлар сотиб олишга сарфланади, жараён тўхтовсиз давом этади. Мех.нат маҳсулларининг товарга айланиши М.нинг келиб чиқишига шарт-шароит яратади. Қийматнинг пул шакли келиб чиқиши натижасида М. функсионал мустақиллик касб этди. Дастлабки босқичларда товар М. си маҳаллий бозорлар доирасида чекланган эди. Ижтимоий меҳнат тақсимотининт чуқурлашуви, товар—пул муносабатларининг кенгай-иши натижасида ягона ички бозор ва жаҳон бозори шаклланди. Кейинчалик товар М.си ривожланиб, товарларни етказиб бериш вақти уларнинг қийматини қоплаш вақтидан фарқ қила бошлади. Йирик машиналашган ишлаб чиқариш моддийтехника асосининг шаклланиши кредит, кейинчалик қимматли қоғозлар М.сини ривожлантирди.
М. ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқаришдан истеъмолга йўналтиришда алоҳида вазифаларни бажаради. М. соҳасида товар ишлаб чиқарувчиларнинг абстракт меҳнати ўзининг ижтимоий баҳосини олади, зарур меҳнат воситалари ва буюмларини сотиб олиш орқали ишлаб чиқаришнинг янги сикли учун шароит яратилади, тайёр маҳсулот истеъмол фазасига еказиб берилади, аҳолининг талаб даражаси аниқланади.
Манбалар
Нуриддин Йўлдошев.[1]
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Муомалага тегишли иқтибослар мавжуд. |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |