Мураққаъ (араб, руқъа — мактуб, қоғоздаги ёзув) — 1) мактублардан тузилган мажмуа. Мураққада ҳуснихат (ёзув) намуналари, алоҳида расмлар тўпланган. Улар муқоваланиб, китоб ҳолига келтирилган. Одатда шохлар, шаҳзодалар мураққа тўплаган ва улар тўгаювчилар номи билан аталган. Масалан, "Баҳром Мирза мураққаси", "Мураққаи Гулшан" (Жаҳонгир Мирзо тузган мураққа) ва бошқа; 2) нақш тури. Махсус рангли қоғозга чизилган нақш бўлаклари қирқиб олиниб, шифт ёки деворларга туширилган ахта чизиқлари устидан ёпиштириб чиқилади. Хивадаги Тошҳовлининг айрим бинолари шу усулда безатилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил