Мурат Исмаилович Насиров (русча: Мура́т Исмаи́лович Насы́ров; 13-декабр 1969-йил — Олмота; 19-январ 2007-йил, Москва) — келиб чиқиши асли уйғур бўлган совет даври, қозоқ ҳамда рус эстрада хонандаси. Мурат Насиров „Малчик хочет в Тамбов“, „Я — это ти“, „Обманула“, „Ловила на губи“, „Кто-то простит“, „Эти лунниэ ночи“ (Алёно Апиной билан дуэтда) каби қўшиқлар куйлаган.

Мурат Насиров
Мурат Исмаилович Насиров
Вафоти 19-январ 2007-йил(2007-01-19)
(37 ёшда)
Жанрлар Поп
мумтоз
роcк
Касби Қўшиқчи
мусиқачи
бастакор
актёр
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
Rossiya bayrogʻi Россия

Биографияси

Мурат Насиров 1969-йил 13-декабр куни Олмаота шаҳрида яшовчи уйғур оиласида туғилган[1][2]. Онаси Насирова Хотира Ниязовна (1937— 2020) пластмасса буюмлари заводида ишлаган. Отаси Исмоил Сўфи Насиров (1926—2003) такси ҳайдовчиси бўлган. Сўфи Насиров, шунингдек, шоир бўлган, Қур’онни ёддан билган, халқ қўшиқларини куйлаган ва турли уйғур халқ чолғуларини чалишни билган[1][3]. Мурат оиланинг кенжа фарзанди бўлган. Шунингдек, оилада унинг икки опаси Фарида ва Марита ҳамда икки акаси Нажот ва Ришат ҳам бўлган[2].

Мурат Насиров, Олмаотадаги 111-мактабни тамомлаган бўлиб, математика ва физика фанларига қизиққан. Мактабдан кейин армияда хизмат қилган. Дастлаб Ашхободдаги хизмат давомида дивизиянинг мусиқий гуруҳи билан ҳамкорликда қўшиқлар куйлаган[4].

Мусиқа оламига кириб келиши

Мурат 8 ёшидан бошлаб гитара чалишни ўргана бошлаган. Армия хизматидан сўнг Гнессин номидаги Москва мусиқа мактабининг вокал бўлимида ўқиган[5].

1990-йилларнинг бошларида у Диснейнинг „Даркwинг Дуcк“ ва „Ўрдаклар саргузашти“ анимацион сериялининг рус тилидаги қўшиқ версияларини ижро этган. 1994-йилда „АъСтудио“ гуруҳининг „Солдат любви“ консерт дастурида иштирок этган.

Насировни бўлажак продюсери — Арман Давлетяров билан АъСтудио гитарачиси Баглан Садвакасов таништирган[6]. 1995-йилда Насиров ўзининг мусиқий ишларини „Союз“ студиясига олиб боради. Продюсерларга хонанданинг овози ёқган ва улар „Это лиш сон“ қўшиғини оммага намойиш қилишган. Аммо хонанданинг учта қўшиқни ўз ичига олган янги кичик тўплами яхши сотилмаган.

Биринчи албом аллақачон тайёрланган эди, лекин Давлетяровнинг хотираларига кўра Насиров албом учун ёрқин бир хит тарона етишмаётганлигини сезган[6]. Шоир Сергей Харин „Малчик хочет в Тамбов“ қўшиғининг матнини ёзиб берган (бразилиялик Cаррапичо гуруҳининг „Тиc Тиc Таc“ қўшиғининг русча версияси, 1996-йили хитга айланган). Мурат Насиров қўшиқни „Союз“ студиясида ҳаммадан кўра яхшироқ ижро қилган ва айнан шу қўшиқ уни машҳур қилган. Шунга қарамай, хонанда кейинчалик унинг мусиқий услубига яқин бўлмаган қўшиқнинг консерт дастурларининг ажралмас қисмига айланганидан афсусда эканлигини таъкидлаган[6] .

1996 — 1997-йилларда Александр Иратов, продюсер ва Алёна Апинанинг турмуш ўртоғи „Союз“ студиясининг консерт бўлимида ишлаган ва у Насировга ҳамкорлик қилишни таклиф қилган. Насиров ва Алена Апина биргаликда гастроллар уюштириб, қўшиқларини куйлашган. Насиров „Малчик хочет в Тамбов“ қўшиғи орқали машҳурликка эришганда, Алёна Апинанинг турмуш ўртоғи ва продюсери Александр Иратов икки юлдузни бирлаштириш ва консерт дастури билан биргаликда мамлакат бўйлаб гастроллар уюштириш ғоясини илгари сурганлар. Шундай қилиб бир йил муддатга шартнома имзоланган. Унга кўра мусиқачилар барча жойда: консертларда, интервюларда, кечаларда бирга чиқишлари керак эди. Насиров "Эуровисион қўшиқ танлови 1975" ғолиби „Динг-а-донг“ қўшиғига ўхшатма тарзда Алёна Апина билан „Лунниэ ночи“ қўшиғини дуэтда куйлаган. Жуфтлик, 1998-йил 1- ва 2-апрел кунлари Россия давлат марказий консерт залида чиқиш қилишган. Ўша вақтларда Насировнинг репертуарида янги севги мавзусидаги қўшиқлари пайдо бўла бошлаган, улардан энг машҳури „Я — это ти“ ҳисобланади. Хонанда кейинчалик „Моя история“ албомини ҳам чиқарган.

Мукофотлари

1997-йилда „Малчик хочет в Тамбов“ ва 1998-йилда куйланган „Я — это ти“ қўшиқлари учун „Олтин Грамафон“ мукофотига сазовор бўлган.

2000-йилда Насиров „Имя Шефф“ албомига киритилган репер Шефф учун „Царица“ номли композициясини ёзишда иштирок этган.

2002-йили хонанда ъъРазбуди меняъʻ албомини чиқарган. Албомдаги биринчи қўшиқ унинг ўғли Аким Насировга бағишланган.

2003-йилда Насиров яна Шефф билан ҳамкорликда Влад Валовнинг „Мастер Слога Ломаного“ яккахон албоми учун „Ночная Москва“ композициясини тайёрлаган.

2004-йилда „Калдим Ялгуз“ („Қолдим ёлғиз“) уйғурча албомини тайёрлаш ишларини якунлаган. Насиров албомни ёзиб олиш жараёнида ҳам уйғур миллий чолғу асбобларидан, ҳам замонавий чолғу асбобларидан фойдаланган. Насиров албомнинг инструментал қисмларини мустақил ижро этган, ўз студиясида овозларни таҳлил қилган. Ўша йили мусиқачи Алла Пугачеванинг „Фабрикой звёзд-5“ билан ҳамкорлик қилиш борасидаги таклифни қабул қилган. Дастур сўнгида Насиров иштирокчи Юлианна Караулова билан биргаликда „Кто-то простит“ қўшиғини ижро этган.

2005-йил 28-феврал куни Олмотадаги Республика саройида Мурат Насировнинг „Дай мне знат“ консерти бўлиб ўтади. „Скалолазка и Последний из Седмой колибели“ (2007) — Мурат Насировнинг сўнгги ишларидан бири бўлди. Қўшиқ Россия давлат кинематография симфоник оркестри иштирокида ёзилган.

2014-йилда „Моя история“ албоми „Афиша“ журнали томонидан „30 та энг яхши рус поп албоми“ рўйхатига киритилган[7][8].

Ўлими

Мурат Насиров 2007-йил 19-январдан 20-январга ўтар кечаси 38 ёшида вафот этган. У Москвадаги Вучетич кўчаси, 15/1, 5-қаватда жойлашган хонадонининг балконидан йиқилиб тушган ва воқеа жойидаёқ ҳалок бўлган[1]. Воқеа сабаблари ҳозирга қадар номаълумлигича қолмоқда. Журналистлар Насировнинг гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани ҳақида қайта-қайта ёзиб келишган, аммо Боткин касалхонасида ўтказилган отопси жараёнида ҳеч қандай гиёҳванд моддаларнинг излари аниқланмаган[9][10]. Баъзи расмий маълумотларга кўра, у тушкунлик ҳолатида ўз жонига қасд қилган бўлиб, воқеага гувоҳ бўлган қизи ҳам буни тасдиқлаган. Газета мақолаларида, шунингдек, суратга олиш жойини эҳтиёцизлик билан танлаш туфайли йиқилган бўлиши мумкинлиги эҳтимоли ҳам кўриб чиқилган (тергов маълумотларига кўра, у йиқилганида ёнида камера ва портрет бўлган)[11]. ОАВ маълумотларига кўра, 2006-йилнинг ёз ойида йўл-транспорт ҳодисаси сабаб ҳалок бўлган дўсти, россиялик ҳамда қозоғистонлик „АъСтудио“ гуруҳининг гитарачиси Баглан Садвакасовнинг (1968 — 2006) ўлими Насировни қаттиқ қайғуга солган.

Насиров 2007-йил 22-январ куни Олмотадаги Заря Востока қабристонига, отасининг ёнига дафн этилган[1].

2020-йил 7-сентабр куни 83 ёшли онаси Хотира Ниёзовна узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этган[12][13].

Албомлари

  • 1997 — Кто-то простит
  • 1998 — Моя история
  • 2000 — Всё это било не со мной
  • 2002 — Разбуди меня
  • 2004 — Калдим Ялгуз — Қолдим, ёлғиз.
Тўпламлари
  • 2000-йил — Олтин тўплам
  • 2010-йил — Ремикслар

Вадим Байков билан ҳамкорликда Алсу томонидан ижро этилган „Там, где рождаэця свет“ қўшиғини ёзган.

Клиплари

Филмлари

  • 1998 — Воэнно-полевой романс (телефилм)
  • 2009 — Сказки песка

Ҳужжатли филмлар ва телекўрсатувлар

  • 2007 — Пуст говорят. Последний шаг Мурата Насирова
  • 2007 — Битва экстрасенсов. (3 сезон 6 випуск).
  • 2007 — Коллексия. Последнеэ интервю Мурата Насирова. За ден до гибели
  • 2007 — Спесрасследованиэ. Мурат Насиров. Две версии драми
  • 2007 — Чистосердечноэ признаниэ. Мурат Насиров
  • 2007 — Как уходили кумири. Мурат Насиров
  • 2008 — Тайниэ знаки. Мурат Насиров. Кто-то простит, кто-то поймёт…
  • 2009 — Моя правда. Мурат Насиров
  • 2011 — Как уходили кумири. Мурат Насиров
  • 2015 — Ешё вчера… Мурат Насиров
  • 2017 — Наша правда. 10 лет без Мурата
  • 2022 — Новиэ русскиэ сенсации: Кто убил звезду?

Оиласи

Хотини — Наталя Бойко (1973-йилда туғилган)[14], қўшиқчи (тахаллуси Селена)[1] бўлиб, жуфтлик 1999-йилда уйғур анъаналарига кўра турмуш қуришган[15], расмий равишда никоҳдан 2007-йил март ойида ўтишни режалаштиришган. Насиров ўлимидан бироз аввал бу ҳақида айтиб ўтган[16]. Қизи — Лия Насирова (1996-йил 21-мартда туғилган), ўғли — Аким Насиров (2000-йил 23-октябрда туғилган).

Хотираси

  • Остонадаги кўчалардан бирига Мурат Насиров номи берилган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Мурат Насиров считал себя счастливим человеком(рус.)
  2. ↑ 2,0 2,1 Мурат Насиров покончил с собой со второй попитки — Свецкая хроника и култура // КП.УА
  3. ↑ Россия отдаёт долг памяти и благодарения уйгурскому Соловю
  4. ↑ „Мурат Насиров — Хочу“. 2017-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-март.
  5. ↑ Обзор: „Мурат Насиров — эго голос помнит вся страна“.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Зенкина, Марина „История поп-музыки от Ветлицкой до Ёлки 1991—2011: Мурат Насыров «Мальчик хочет в Тамбов» (1997)“ (русча). афиша.ру (28-декабр 2011-йил). 2015-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-май 2015-йил.
  7. ↑ Обращэниэ деятелей култури, науки, представителей общэственности в связи с приговором, винесенним бившим руководителям НК ЮКОС (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-28 санасида архивланган).
  8. ↑ Латыпов Б. 30 лучших русских поп-альбомов // Афиша : журнал. — Андоза:М.: ООО «Компания Афиша», 5 марта 2014.
  9. ↑ В гостях у Гордона. „Кушанашвили: Я за версту хороший кокаин чувствовал“ (26-апрел 2014-йил). Қаралди: 26-июл 2018-йил.
  10. ↑ „Новости шоу-бизнеса, скандали, свецкая хроника. Наркотиков и алкоголя в организме Насирова не найдено“. 2022-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-март.
  11. ↑ Вечний малчик. В Москве погиб певес Мурат Насиров. Лента.ру
  12. ↑ „Умерла мама Мурата Насырова“. неwс.мйселдон.cом. 2022-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-январ 2022-йил.
  13. ↑ тенгринеwс.кз. „Маму Мурата Насырова проводили в последний путь в Алматы“ (русча). Главные новости Казахстана - Тенгринеwс.кз (9-сентабр 2020-йил). Қаралди: 14-январ 2022-йил.
  14. ↑ Вдова Мурата Насирова виходит замуж(рус.)
  15. ↑ Жена Насирова: Я всегда буду любит толко Мурата(рус.)
  16. ↑ „Накануне смерти Мурат Насиров объявил о своэй свадбе, которая должна била состояця в марте“. 2020-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-март.