Murgʻob
| Мурғоб | |
|---|---|
Мари шаҳридаги дарё | |
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 978 |
| Майдони | 469 000 км² |
| Давлат | |
Мурғоб (туркманча: Мургап) — Афғонистон ва Туркманистондаги дарё. Узунлиги 978 км, хавзасининг майдони 469 минг км². Афғонистон ҳудудидаги Паропамиз тоғларидан бошланиб, Банди-Туркистон ва Са-федкўҳ тизмалари оралиғидаги тор водийдан оқади. Туркманистон ҳудудида водий кенгаяди, бу ерда ирригация тармоқлари барпо этилган. Дарё Қорақум чўлига чиққандан сўнг қуруқ делта ҳосил қилади. Мари шаҳридан юқорироқда Мурғобни Қорақум канали кесиб ўтган. Қор, ёмғир ва ер ости сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи ўрта оқимида 52 м³/сек. Мартмай ойларида суви кўпа-яди, қишда дарё тошади. Сувининглойқалиги 4500 г/м3. Ирмоқлари: унгда — Обиқайсар, чапда — Кашан, Кушка. Мурғоб суви суғоришга сарфланади. Мурғоб бўйида Йўлўтан, Мари, Байрамали шаҳарлари жойлашган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Дарё ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |