Зиёсферада исми Муродбек ва фамилияси Бобожонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Муродбек Бобожонов (русча: Муродбек Бободжонов; 1994-йил 4-июлда туғилган) – ўзбекистонлик футболчи, ҳужумчи позициясида ҳаракат қилади. Ироқнинг „Аманат Багҳдад“ клуби футболчиси.

Муродбек Бобожонов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Муродбек Бобожонов
Таваллуд санаси 1994-йил 4-июл (1994-07-04) (32 ёш)
Таваллуд жойи Урганч, Ўзбекистон
Бўйи 180 cм (5 фт 11 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Аманат Багҳдад СC
Рақами ТБД
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2011—2014 Хоразм ? (?)
2014—2016 Нефтчи 51 (12)
2017 →  Локомотив 22 (7)
2018 Нефтчи 16 (2)
2019 Қизилқум 10 (1)
2019 Бухоро 9 (2)
2020 Металлург 18 (2)
2021—2022 Сурхон 46 (8)
2023 Нефтчи 6 (0)
2024—2025 Хоразм 38 (11)
2026— Аманат Багҳдад СC 5 (1)
Миллий терма жамоа
2012—2014 Ўзбекистон У20 4 (1)
2015—2016 Ўзбекистон У23 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Муродбек Хоразм футбол мактаби тарбияланувчиси. Ўзбекистон Суперлигасидаги илк голини Нефтчи клуби таркибида Тошкентнинг „Бунёдкор“ жамоасига қарши ўйинда киритган[1].

2023-йилги мавсум ёзги трансфер ойнасида Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси тарк этган[2]. Маълум бир даврда жамоасиз қолган Муродбек 2024-йил 2-июлда „Хоразм“ клуби билан шартнома имзолаган[3].

2026-йил 12-январда Ироқ Юлдузлар лигасининг „Аманат Багҳдад“ жамоаси билан шартнома имзолаган[4].

Ютуқлар

Манбалар

Ҳаволалар