Мусабба (араб. — еттилик) — мусаммат усулидаги, ҳар бир банди 7 мисрадан иборат шеър шаклларидан бири. Унинг биринчи бандидаги ҳамма мисралар ўзаро уйғун қофиялашади, кейинги бандларнинг эса 6 мисраси ўзаро қофияланиб, охирги 7мисраси М. 1-бандидаги мисраларга мос қофияланади (а-а-а-а-а-а-а, б-б-б-б-б-б-а, в-в-в-в-вв-а, г-г-г-г-г-г-а ва ҳоказо). Айрим ҳолларда агар М.ларнинг ҳар банди охирида 1 ёки 2 миера ўзгаришсиз такрорланиб борса, унинг қофия тартиби ҳам бошқачароқ бўлиши мумкин. Форстожик, озарбайжон мумтоз адабиёти тадқиқотчилари бу адабиётларда М. намуналари умуман яратилмаганлигини қайд этадилар. М. бандларидаги 7 миерани ўхшаш қофиялаштириш қийинчилиги, афтидан, бу шаклга камроқ мурожаат қилинишига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Машраб, Комил, Мирий, Табибий, Восит Саъдулла М.лар ёзишган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил