Рассом (араб.) — тасвирий санъат соҳасидаги ижодкор. Қоғоз, картон, мато ва бошқа материалларга, шунингдек, биноларнинг девор ва шифтларига турли усулларни қўллаган ҳолда бадиий асар яратувчи санъаткор. Р. инсон фаолияти, ҳаёти учун зарур бўлган нарсаларнинг шаклини, ҳажмини яратишга, уларни дид билан безатишга ҳам ҳисса қўшади.

Яна қаранг